loader

Саълаба арабларининг элчилари

Саълаба араблари мусулмон бўлганининг хабарини етказиш учун тўрт нафар элчи келди. Улар пайғамбар алайҳис-саломга учрашиб: "Эй расулуллоҳ, биз халқимиз мусулмон бўлганини айтгани келдик. Эшитишимизча, ҳижрат қилмаганлар мусулмон ҳисобланмайди, деган эмишсан. Шу гап ростми?" дейишди. Расулуллоҳ: "Қаэрда бўлсангиз ҳам тақво қилсангиз мусулмон ҳисобланасиз", дедилар ва эл-юртнинг аҳволи билан қизиқдилар, Юртимизда мўл-кўлчилик, одамлар фаровон яшашяпти", дейишди элчилар. "Худога шукр", — енгил тин олдилар расулуллоҳ. Элчилар Мадинада бир неча кун меҳмон бўлишди. Қайтаётганларида пайғамбар алайҳис-салом уларнинг ҳар бирига беш уқиядан кумуш совға қилдилар.

Орқага Олдинга