Ислом динини қабул қилган бани Фузоа қабиласидан пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларига элчилар келишди. Бу қабила қаҳатчиликка учраб, танг аҳволда кун кечирарди. Расулуллоҳ элчилардан халқнинг аҳволини сўрадилар. Элчилардан бири ўрнидан туриб: "Эй расулуллоҳ, юртимизда қаҳатчилик бўлиб, мол-ҳолимиз қирилиб кетди, бола-чақамиз оч қолди. Роббингга дуо қилгин, ёмғир ёғдирсин. Роббинг ҳузурида бизга шафоат қилгин, роббинг: шафоатингни қабул этиб, мурувват кўрсатсин", деди. Пайғамбар алайҳис-салом, мен роббимнинг ҳузурида шафоат қиламанми? Роббимиз ҳузурида ким шафоат қила оларди? Оллоҳ покдир. Ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир. У олий улуғ зот, унинг арши осмону заминдан ҳам катта: Оллоҳнинг улуғворлиги, азимлигидан осмону замин худди туянинг янги тўқимидек ғижирлайди (Залвирининг оғирлигидан)", дедилар. Шундан кейин минбарга чиқиб, Оллоҳга дуо қилдилар. Парвардигори олам беадад раҳмат кўрсатиб, Фузоа қабиласининг юртига мўл-кўл ёмғир ёгдирди.
Орқага Олдинга