loader

МАДИНА МУНОФИҚЛАРИДИН МУСУЛМОНЛАРҒА ЕТГАН АЗИЯТЛАР

Мадинаи Мунавварада араблардин бир жамоа асри саодатда мавжуд эрди. Алар ҳаётларин ҳафозат (муҳофаза қилиш) қасдида мусулмонлик эълон этган эрдилар. Лекин дилларида кофирлар ила ҳамдард эрдилар. Аларни мунофиқлар дейилур эрди. Араб луғатида бир нарсани тилда изҳор этуб, дилда анга мухолиф бўлмакни нифоқ дерлар. Бу ном шул тоифаға ниҳоятда муносиб қўюлғондур.
Бу жамоа мусулмонларға зарарда кофирлардин неча даража зиёда эрдилар. Буларнинг сардорлари Хазраж тоифаси (қабиласи)дин бўлғон Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул деган бир киши эрди. Бул киши жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаға келмасларидин илгари бутун Мадина вилоятиға раис бўлмакға тайёрлик кўруб турган бир зот эрди.
Бу жамоат суратда мусулмон бўлғон кўрулуб, бечора мусулмонларнинг тамом ички асрор (сир)ларин олуб, кофирларға еткузур эрдилар. Бу воқеа неча марра бўлуб ўтди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аларни билсалар ҳам, сирларин фош этмас эрдилар. Балки ғоятда ҳусни ахлоқ ила муомалада бўлур эрдилар соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Орқага Олдинга