loader

ЯҲУДЛАР ИЛА МУСУЛМОНЛАР ЎРТАЛАРИДА МУОҲАДА

Юқорида баён қилундики, Мадинаи Мунавварада мусулмонларға мухолиф икки фирқа бор эрди: яҳудлар ва мунофиқлар. Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларнинг зоҳирий муомалаларин қабул этуб, ботиний муомалаларин Аллоҳ таолоға ҳавола қилуб эрдилар. Шунинг учун алар ила муоҳада (аҳдлашув) қилдиларки, ўртада уруш бўлмайдур ва азият берилмайдур. Жаноб Расулуллоҳ(нинг) душманлариға мадад бермайдурлар. Агар бир жамоа душман Мадинаға ҳужум қилуб келуб қолса, булар ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға мадад берурлар. Мана бу муоҳадаға биноан Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларни ўз динларида озод яшамак учун озод қўйдилар.
Ҳижратнинг биринчи санасида сафарға чиқмағонларға икки ракъатлик намозлари тўрт ракъат қилунди. Ва асҳоби суфа учун масжиддин бир суфа таъйин этулди. Бу суфада моллари ва аҳлу авлодлари бўлмаган муҳожирлар туруб, истиқомат қилур эрдилар. Ҳар кеча аларни ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар уйлариға тақсим қилуб берур эрдилар ва бир қанчалари Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ила кеч таомин баробар тановул қилур эрдилар.
Ҳижратнинг биринчи санаси нубувватнинг ўн тўртунчи санаси бўлуб, Ислом тарихи (тақвими) бу санадин бошланди. Шул санада жаноб Асъад ибн Зурора ансори киромнинг буюклари Масжид таъмири тамом бўлмасдин илгари вафот қилдилар ва нуқаболар (уруғ бошлиқлари)дин бирлари жаноб Баро ибн Маърур ҳам шул сана ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунаввараға ташрифи қудум қилмасларидин (бир ой) аввал вафот этуб эрдилар.
Ва шул санада  Мадина яҳудларин ҳар уч тоифа (қабила)лари (Бани) Қайнуқоъ, (Бани) Назир ва (Бани) Қурайза ҳаммалари ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила қилғон муоҳадаларин буздилар ва мухолифларға қўшулуб, бу жаноб ила урушдилар. Кейин Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам (Бани) Қайнуқоъ жамоасини афв этдилар, (Бани) Назир жамоасини Мадинадин хорижға сургун қилдилар ва (Бани) Қурайза жамоасин ўлдурушға ҳукм бердилар. Шул санада Бани Назир ҳақларида сураи Ҳашр ва Бани Қурайза ҳақларида сураи Аҳзоб нозил бўлди.

Орқага Олдинга