loader

ДУШМАНЛАР ТАРАФИДИН ЯНА БИР ТАДБИР ИЛА ЕТМИШ АДАД КАТТА САҲОБИЙНИ ЎЛДУРУЛУШЛАРИ

Араблардин Абу Баро Омир номлик бир киши ҳам юқоридаги воқеа каби бир воқеани туғдурди. Ҳазрат Расули акрам соллалоҳу алайҳи васаллам хизматлариға келуб, арз қилди ва деди: “Ё Расулаллоҳ, иқлими Нажд аҳолилариға Ислом таълими учун бир неча доно (илмли) саҳобаларни менга қўшуб берсалар”.
Нажд раиси анинг биродарзодаси эрди. Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламға саҳобалар хусусларида итмиънон (кафолат) берди ва дедики: “Аларни ҳафозат (муҳофаза) қилунур”.
Кейин ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноб Мунзир ибн Амр Ансорий розияллоҳу анҳуға етмиш адад қори ва олим саҳобаларни қўшуб бердилар. Вақтики, бу зотлар бора-бора “Биъри Маъуна” деган мақомға етуб эрдилар, ул ердин жаноб Ҳаром ибн Милҳон (розияллоҳу анҳу) ном зотни ҳоким (Омир ибн) Туфайл қошиға элчи қилуб, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак хатларин қўллариға беруб юбордилар. Бу зот ул ҳоким ҳузуриға етган замонлари амр қилди, Жаббор ибн Салмо деган жаллод орқа тарафларидин найза солди. Найза сийналарин тешуб, бу тарафға ўтди. Ул жаноб жон беруб туруб: “Фузту ва Роббил Каъба”, яъни Каъба Роббин номиға қасамёд этуб дерманки, муродимға етдим”.
Бу жаноб оғзиларидин чиқғон бу охири калималари ўлдургувчининг дилиға шундоғ асар (таъсир) қилдики, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға келуб мусулмон бўлди.
Кейин бу золим ҳоким (Омир ибн Туфайл) қолғон саҳобаларни ҳам бир-бир ўлдуруб шаҳид қилдурди. Алардин бирлари Каъб ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўзларини шаҳидлар сафлариға яшириб олуб қутулган эрдилар. Мадинаға жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға етуб, воқеани мукаммал баён қилдилар.

Орқага Олдинга