loader

ХАЙБАР ҒАЗОТИДА ВУҚУЪҒА КЕЛГАН (ВОҚЕЪ БЎЛГАН) ҲОДИСАЛАР

Бу ғазотда мусулмонлардин ўн беш нафар шаҳид бўлдилар ва яҳудлардин тўқсон уч нафар ўлдурулдилар.
Шул ғазотда бир яҳудий хотун ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламға заҳарланган поя (қўйнинг пиширилган оёғини) ҳадя келтурди. Андин жаноб бир луқма олуб, яна чиқаруб ташладилар. Чунки анда заҳар борлиги маълум бўлди. Жаноб Бишр ибн Баро розияллоҳу анҳу андин еган эрдилар, филҳол вафот қилдилар. Яҳудий хотунни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға келтурулди. Андин ҳазрат савол қилдилар. Жавоб бердики: “Мен қасддан бу ишни қилдим, дедимки, агар рост пайғамбар бўлсалар, заҳар асар (таъсир) қила олмас ва агар ёлғончи бўлсалар, ҳаммамиз нажот топурмиз”. Кейин ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ани қўюб юбордилар. (Аммо Бишр розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин у яҳудий аёл қасос ўлароқ қатл этилган.)
Шул ғазот тамом бўлғондин кейин ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Назир жамоа (қабила)син раиси Ҳуяй ибн Ахтаб қизи Сафийяни ўз никоҳлариға олдилар. Маҳрлари озодликлари бўлди.
Бу ғазот тамом бўлуши ила Ҳабаш мамлакатидин жаноб Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу, Абу Мусо Ашъарий ва қавмлари қайтуб келдилар. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг (ташрифи) қудумларидин ниҳоятда хуш бўлдилар.
Саййидуно Жаъфар розияллоҳу анҳу волидамиз ҳазарот (ҳазрати) Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳони ҳам Ҳабашистондин баробар олуб келдилар.
Айни шул замонда давсийлар, яъни ҳазрати Абу Ҳурайра ва биродаронлари ҳам Мадинаға келдилар.
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларға сулҳ ила фатҳ этилган қалъалар ғаниматларидин бердилар.
Оз фурсат ичинда Фадак, Таймо ва Водил қуро, яъни Мадина (балки, Хайбар) атрофларидаги яҳуд мамлакатлари тамом мусулмонларға тобе бўлди, алҳамду лиллоҳ.

Орқага Олдинга