loader

ЖАНОБ САЙЙИДУНО ХОЛИД ИБН ВАЛИД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ИСЛОМЛАРИ

Хайбар ғазотидин кейин Ислом учун буюк офат, муҳлик (ҳалокатли) душман ва кофирларнинг хатарнок жайш (лашкар)ларин сипаҳсолорлари (бош қўмондонлари) бўлғон бу уч зот ўз ихтиёрлари ила Ислом динин ҳақ эканлигин билуб, мусулмон бўлдилар.
Биринчи жаноб Холид ибн Валид, иккинчи жаноб Амр ибн Ос, учунчи Усмон ибн Абу Талҳа розияллоҳу анҳум.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг исломларидин ниҳоятда хуш бўлдилар. Жаноб Холидға дедилар: “Алҳамду лиллоҳ, сен мусулмон бўлдунг”. Ул жаноб дедилар: “Ё Расулаллоҳ, дуо қилсунлар, Аллоҳ таоло ўзлариға хилоф бўлуб қилган густох (беадаб)ликларимни мағфират қилсун”. Жаноб марҳамат қилдиларки: “Ислом ўзидин илгари ўтган ҳолларни йўқотуб юборур”.

Орқага Олдинга