Ҳаж ибодати Ислом динида тўққузунчи санаи ҳижрияда фарз қилунди. Ўшал сана жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуни уч юз нафар саҳобаи киромға амирул ҳаж таъйин этуб, ҳажға юбордилар.
Ул жаноб Мадинадин жўнаганларидин кейин орқаларидин ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни равона қилдилар, токи ҳажда сураи Бароатни халқға эшитдурсунлар.
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу амри набавийға мутобиқ (мувофиқ) ҳаж қилдурдилар. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу Бароат сурасин аввалидин қирқ оятни аҳкомлари ила таблиғ этдилар ва эълон этдиларки, бу санадин кейин ҳеч бир мушрик Масжиди Ҳаромға дохил бўла олмас ва ҳеч бир одам Каъбаи шарифани яланғоч тавоф қила олмас.