loader

ЖАНОБ САЙЙИДИ ОЛАМ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМҒА БЕМОРЛИКНИ БОШЛАНИШИ

Йигирма тўққузунчи сафар ойида ҳазрат Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жанозадин қайтиб келуб туруб эрдилар. Йўл асносида муборак бошлариға оғриқ пайдо бўлди, орқасидин иситма шуруъ бўлди (бошланди).
Ҳазрати Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу дебдурлар: “Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидаги рўмолға қўлумни теккуздум, тафти келуб туруб эрди. Муборак баданлари шундоғ иссиғ эрдики, қўлум бардошт қила олмади”. Маълум бўлдики, анбиё алайҳимуссаломға келган хасталик бошқаларникидин неча ҳисса зиёда бўлур экан. Анинг учун аларға ажру савоб ҳам зиёда берилур экан.
Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморлик муддатлари ўн уч кун ё ўн тўрт кундин зиёда бўлмади. Ўн бир кунға қадар ўзлари масжидға ҳозир бўлуб, имомат қилуб турдилар.
Уммул мўъминин ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо дебдурлар: “Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бемор бўлсалар, бу дуони ўқуб, қўлларин баданлариға суркар эрдилар:
أَذْهِبِ الْبَأْسَ رَبَّ النَّاسِ، واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا
“Эй инсонларнинг Робби, кеткузгил бу зарарни ва шифо ато қил. Сендурсан шифо бергувчи. Сенинг шифонгдин бошқа шифо йўқдур. Шифони карам (ато) қилки, ҳеч бир беморликни қолдурмасун”.
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо дерлар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлғон кунларда бу дуони ўқудум ва муборак қўллариға дам солдим. Хоҳладимки, қўлларин баданлариға теккузай. Лекин Жаноб қўлларин тортуб олдилар ва дедилар:
اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِى وَارْحَمْنِى وَأَلْحِقْنِى بِالرَّفِيقِ الْأَعْلَى
“Эй Аллоҳ, менинг гуноҳларимни мағфират қил, менга раҳм қил ва мени рафиқи аълоға қўшгил”.

Орқага Олдинга