loader

Биринчи фасл. Инсоннинг ўзи кичик бир олам

Борлиқдаги рамзийликни тасдиқлаб ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Инсоннинг ўзи кичик бир олам!».
Ҳукамолардан бири ёзади: «Фараз қил, сенда – кичкина бир жасадда бутун олам гавдаланган. Суякларинг улкан тоғга ўхшаб кетади. Уларсиз тананг шубҳасиз қулаб-нураб бир уюм гўштга айланган бўларди. Қонинг денгизлар, томирларинг анҳорлар, сочинг эса ўт-ўлан тимсоли. Сочингнинг қалин-чигал жойлари ўрмон-чангалзорларга ишора».
Мен ўзимнинг бир рисоламда ерни эркак, ойни аёл муқобилига қўйган эдим.
Бугун эса, худо хоҳласа, мана шу улкан борлиқ билан кичкинагина инсон ўртасидаги энг муҳим ўхшашликлар ҳақида суҳбатлашамиз. Аллоҳнинг Ўзи мадад берсин!

Орқага Олдинга