loader

II. Қуръон ўзидан олдинги муқаддас манбалардан ўйлаб топилганми?

1. Агар Қуръон аввалги муқаддас манбалардан кўчириб олинган бўлса, Муҳаммаднинг (с.а.в.) душманлари маълумотларга эътиборсиз бўлиб, жимгина юраверардилар. Улар бу имкониятдан фойдаланиб, у кишини ёлғончига чиқарар эди. Уларнинг барча чиқишлари асоссиз бўлиб, уларга исбот-далиллар етишмади. Қуръоннинг ўзи эса мана шу каби чиқишлар бўлишини, у кишини ёлғонга чиқаришларига ишоралар қилган эди.

2. Қуръон олдинги муқаддас манбаларда мавжуд бўлмаган кўплаб буйруқ ва қўлланмаларни, қонун ва қоидаларни ўзида жамлаган. Бундан ташқари, Қуръон олдин ўтган пайғамбарлик фаолиятларига қўшимча равишда, аждодларнинг батафсил ҳикояларини ҳам жамлаган. Бунга мисол қилиб Муҳаммадга (с.а.в.) насроний ва яҳудий дини тарафдорларига номаълум бўлган воқеа-румликлар ва форслар ўртасидаги зиддиятнинг сўнгги натижасининг хабари келтирилганлигини айтсак бўлади.

3. Қуръон инсонларни билим олишга ҳамда инсон онгги ва салоҳиятини қадрашга чорлайди. Шунга кўра, Исломнинг янги таълимотлари ва қоидаларига асосланган ҳолда, мусулмонлар қисқа муддат ичида жоҳилий маданиятлар ўрнига кўп-кўп асрлар ривожланиб келган Ислом маданиятини барпо этди. Агар Қуръон олдинги илоҳий динлардан келиб чиққан бўлса, унда нима учун мазкур динлар юқорида зикр этилган Қуръоний йўриқлар ва таълимотларни ўз ичига олмаган ҳамда Исломдек муҳим рол ўйнамаган?

4. Қуръон услубан фасоҳатли ҳамда узвий мантиқли бўлган бир китобдир. Агар у бошқа муқаддас манбалардан ўзлаштирилганда эди, манбаларнинг ҳар хиллиги туфайли  тушунарсиз, бир-бирига зид ҳамда номувофиқ бир ҳолда бўлур эди.
Бундан ташқари, Қуръон ҳар доим кишилик моҳияти ва сабабига диққат қаратиб, ўзида масал ва мифларни қамрамаган. Ўз душманларидан худди шундай ҳужжат ва далиллар келтириб беришларини талаб қилади: “...Айтинг: “агар ҳақ бўлсангизлар, ўз исбот-далилларингизни келтиринг”. (27:64)
Бу каби ёндашув бутунлай янгича ёндашув бўлиб, аввалги манбаларда мавжуд бўлмаган.

5. Шу нарса равшанки, Ислом бутпарастликнинг ваҳшиёна эътиқоди, унинг ҳаёт йўлини, ҳамда қўпол одатларини ботил этиб, ўрнига ҳақиқий иймон йўлини ва қадри бўлган ҳаётни олиб кирди. Исломни ўзидан олдинги бутпарастликдан ўзлашганликда айблаган бутпарастлик маданияти энди қаерда қолди?

Орқага Олдинга