1. Қуръон бошқа илоҳий китоб аҳлларига умуман номаълум бўлган далил-ҳужжатларни баён қилади. Мисол учун, Закариё (а.с.) ҳақида, Биби Марямнинг туғилиши ва ҳ.к. Қуръонда Тавротда йўқ бўлган бокира Марям ҳақида алоҳида сура мавжуд. Пайғамбар Муҳаммад (а.с.) бу далилларни қаердан олишлари мумкин?
2. Тавротда ҳикоя қилинадики, Мусони (а.с.) Фиръавннинг қизи фарзанд қилиб асраб олган. Қуръон эса Фиръавннинг хотини уни топиб олиб асраб олган дейди. Яна Тавротда шу каби жумлалар учрайди: “Ҳорун олтин билан зийнатланди ва бузоққа ибодат қилди”. Қуръонда дейиладики, Сомирийни (Samirri) айбдор эди, Ҳорун эса айбсиз эди.
3. Агар Қуръон яҳудий ва насороларнинг муқаддас китобларидан олинган бўлса, у ҳолда нега насронийликнинг асосларидан бўлган (ўғли, отаси ва Худо) тамойилини инкор этади? Нима учун Ислом Ийсонинг (а.с.) хочга михланганлигини, уни қутқариш ҳаракатлари ҳамда Ийсонинг (а.с.) илоҳлигини рад қилади?
4. Қуръон пайғамбарларни гуноҳлари кечирилган ҳамда гўзал хулқли дея таърифлайди. Тавротда эса уларнинг баъзилари гуноҳ қилишлари келтирилган.
5. Қуръонда буюрилган намоз, рўза, закот ва ҳаж қилиш каби диний ибодатлар қандай бажарилиши муҳокама тарзда баён этилган бўлиб, бошқа бирор динда ушбу батафсил баёнлар-изоҳлар келтирилмаган. Бир кунда беш вақт намоз маълум белгиланган соатларда, Қуръондан маълум оятларни тиловат қилиш ҳамда талаб қилинган ҳолат ва тартибда барпо этилади. Рўза эса саҳардан то қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва жисмоний қониқишлардан мутлақ тийилиш орқали амалга оширилади. Садақа ва закот ҳам миқдорига қараб фарқ қилади. Ҳаж ибодати Каъба атрофида айланиш, Арафот тоғи, Сафо ва Марво тоғи орасида 7 маротаба бориб келиш ҳамда шайтонга тош отиш кабиларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси исломий амаллардир. Айтингчи, дунёда яна қайси дин бу каби диний ибодатларнинг манбаи ҳисобланади?!
Орқага Олдинга