Хоразм қозиси, муҳаддиси, ҳофиз Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий.
Илм талабида юрт кезганлар.
Аҳмад ибн Юнус Ярбувъий, Саъид ибн Мансур, Сулаймон ибн Абдурраҳмон, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Қутайба ибн Саъид ва буларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.
Бу кишидан имом Бухорий, Муҳаммад ибн Али Соний Ҳассоний Хоразмий, Абул Аббос ибн Ҳамдон Ҳирий ҳадис ривоят қилганлар. Кейинги икковлари Барқонийнинг устозларидан.
Бухорий ҳадисларни санад билан ҳам, таълиқ ҳолатда ҳам Ибн Убай Хоразмийдан «Аз-Зуъафо» китобларида ривоят қилганлар. Чунки имом Бухорий Хоразмга борганларида мана шу кишиникига тушиб, меҳмон бўлганлар. Узларининг «Ас-Саҳиҳ»ларида: «Бизга Абдуллоҳ, у кишига Сулаймон ибн Абдурраҳмон... ҳадис айтдилар», - деб хадисни зикр қилганлар. Абдуллохдан мурод - Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий Омулий.
Шунингдек, имом Бухорий айтадилар: «Бизга Абдуллоҳ, у кишига Яҳё ибн Маъийн, у кишига Исмоил ибн Мужолид ровий Баёндан, у киши Вабрадан, у киши Ҳаммомдан Амморнинг: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот билан беш қул, икки аёл ва Абу Бакрларгина иймон келтиришганди”, - деганларини айтиб бердилар».
Баъзилар юқоридаги Абдуллохдан мурод - Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий, дейишган. Аммо менинг назаримда, у киши аниқ Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмийдир.
«Бизга Абарқуҳий, у кишига Фатҳ ва Аҳмад ибн Сармо, уларга Урмавий, у кишига Ибн Наққур, у кишига Ҳарбий, у кишига Аҳмад Суфий, у кишига Яҳё... хабар берганлар», деб бу санадда ҳам у кишининг номларини зикр қилдилар.
Ибн Убай Хоразмий 90 ёшдан ошиқроқ умр кўрганлар. 290 йилларнинг бошларида ҳаёт бўлганлар. Валлоҳу аълам.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан