Имом, сиқа, кўзга кўринган ҳофиз Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ибн Айюб Омулий.
Омул - Жайҳун. У Марвга қарашли шаҳарча. «Амав» ҳам дейилган. Шунинг учун у кишига «Амавий» деган нисбат ҳам берилади.
Қаънабий, Абул Ямон, Сулаймон ибн Ҳарб, Саъид ибн Абу Марям, Яҳё Вуҳозий, Яҳё ибн Маъийн, Абул Жумоҳир Кафрасусийдан ҳадис эшитганлар.
Бу кишидан имом Бухорий ҳадис эшитганлар ва: «Бизга Абдуллоҳ, у кишига Сулаймон ибн Абдурраҳмон ҳадис айтганлар», - деганлар.
Назаримда, Абдуллоҳ - Абдуллоҳ ибн Убай Хоразмий. Чунки Бухорий Хоразмга борганларида шу кишининг уйларига тушганлар, китобларини кўздан кечирганлар ва у кишидан баъзи нарсаларни ёзиб олганлар.
Омулийдан Умар ибн Бужайр, Иброҳим ибн Хузайм, Ҳайсам ибн Кулайб, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Яъқуб Ҳорисий ва қози Маҳомилий ҳадис ривоят қилганлар.
273 йил ражаб ойида вафот этганлар.
Бошқа ривоятда: «269 йил рабиъул охир ойида оламдан ўтганлар», - дейилган.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан