loader

Абдулмалик ибн Умайр

Ҳофиз Абдулмалик ибн Умайр ибн Сувайд ибн Ҳориса Қураший (бир ривоятда Лахмий ҳам деганлар) Куфий. Кунялари - Абу Амр ёки Абу Умар. Лақаблари - Қибтий.
Али ва Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумоларни кўрганлар.
Жундуб Бажалий, Жобир ибн Самура, Жабр ибн Атик, Амр ибн Ҳурайс, Атийя Қуразий, Нуъмон ибн Башир, Умму Атийя, Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий, Ҳусайн ибн Қабиса ёки Ҳусайн ибн Ақаба, Ийёд ибн Лақид, Ашъас ибн Қайс (у киши билан учрашмаганлар), Ҳусайн ибн Абу Ҳарр, Зайд ибн Ақаба, Рибъий ибн Ҳирош, Ибн Абу Лайло, Қазаъа ибн Яҳё, Амр ибн Маймун Авдий, Муғиранинг котиби Варрод, Мусо ибн Талҳа, Абу Бурда ибн Абу Мусо, Абул Аҳвас Жушамий ва кўп саҳоба ва тобеъинлардан ҳадис ривоят қилганлар.
Узоқ умр кўрганлар. Куфа аҳлининг муснидларидан бўлганлар.
У кишидан Шуъба, Суфён Саврий, Мисъар, Ҳушайм, Абу Авона, Исроил, Зоида, Ҳаммод ибн Салама, Убайдуллоҳ ибн Амр Раққий, Жарир ибн Абдулҳамид, Суфён ибн Уяйна, Убайда ибн Ҳамид ва бошқа кўпчилик ҳадис ривоят қилганлар.
Шаҳр ибн Ҳавшаб у кишидан илк ҳадис ривоят қилганлардан бўлиб, “Саҳиҳи Муслим”да ҳадисларидан келтирилган.
Али ибн Мадинийнинг айтишларича, Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинган икки юзтача ҳадис мавжуд.
Маймуний Аҳмад ибн Ҳанбалдан, у киши Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилган эканлар: «Абдулмалик ибн Умайрнинг: “Аллоҳга қасамки, мен қайси ҳадисни ривоят қилсам, унинг ҳеч бир ҳарфини тушириб қол-дирмайман”, - деган сўзларини эшитдим».
Насаий: “У кишининг ривоятлари нуқсондан холи”, - деганлар.
Абу Ҳотим: “Ҳадис борасида солиҳ, лекин ҳофиз даражасида эмас-лар. Вафотларидан сал олдин хотиралари пасайган эди”, - деганлар.
Яҳё ибн Маъийндан Исҳоқ Кавсаж ривоят қилганлар: “Хотиралари сусайгани боис у киши баъзан ривоятларни аралаштириб юборардилар”.
Али ибн Ҳасан Ҳисинжоний айтганлар: «Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: "Абдулмалик ибн Умайрнинг ҳадислари музтариб. Ўз навбатида ривоятлари кам. У кишининг беш юзта ҳадиси билан танишдим, анчагина хатолари бор экан”, - деганларини эшитдим».
Исҳоқ Кавсаж имом Аҳмаднинг: “У киши заиф”, - деганларини зикр килганлар.
Ахмад ибн Ҳанбалнинг ўғиллари Солиҳ оталарининг: “Саммок ибн Ҳарб ҳадисда Абдулмалик ибн Умайрдан кўра солиҳрокдир. Абдулмалик ибн Умайр ҳақларида ҳофизлар ўртасида ихтилофлар бор”, - деганларини ривоят қилганлар.
Абу Бакр ибн Айёшдан Муҳаммад ибн Суфён Куфий ривоят қиладилар: «Абу Исҳоқнинг: “Илмни Абдулмалик ибн Умайрдан ўрганинглар”,
- деганларини эшитдим».
Аҳмад Ижлий айтганлар: “Абдулмалик ибн Умайрни Ибн Қибта деб хам аташган. Куфа қозиларидан бўлганлар. Ҳадис илмида солиҳ ва сиқа бу зот юздан зиёд ҳадис ривоят қилганлар”.
Ибн Абу Ҳотимга Солиҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, у кишига Али, у кишига Абдурраҳмон ибн Махдий айтишларича, Суфён доимо Абдул-маликнинг ҳифзларидан ҳайратга тушган эканлар. Солиҳ айтганлар: «Отамдан: “У киши Абдулмалик ибн Умайрмилар?” - деб сўрадим. “Ҳа”,
- деб жавоб бердилар».
Ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Мен бу ривоятни отамга айтганимда, отам: "Бу англашилмовчилик. У киши Абдулмалик ибн Абу Салмон бўладилар. Абдулмалик ибн Умайр ҳифзда бу қадар таърифланмаганлар”, - дедилар».
Имом Бухорий: “Абдулмалик ибн Умайр фасоҳатли инсонлардан эдилар”, - деганлар.
Ибн Уяйна айтганлар: «Бир киши Абдулмалик ибн Умайрга “Қибтий”, деб мурожаат этганида, у киши: “Мен Абдулмаликман. Қибтий эса бир чопқир отимизнинг номи эди”, - деганлар».
Абу Бакр ибн Айёшдан ривоят қилинади: «Абдулмалик ибн Умайр-нинг: “Бу йил 103 ёшга тўлдим”, - деганларини эшитдим».
Абу Абдуллоҳ Бажалийдан Абу Бакр ибн Абу Асвад ривоят қилган-лар: “Абдулмалик ибн Умайр 136 йиллар атрофида зулҳижжа ойида вафот этганлар”.
Бизга Абул Аббос Аҳмад ибн Абдурраҳмон ва бошқалар хабар берди-лар. Уларга Ҳусайн ибн Ҳибатуллоҳ Тағлибий, у кишига Назр ибн Аҳмад ибн Муқотил ва Ҳусайн ибн Ҳасан Асадий, уларга фақиҳ Али ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абул Ало Миссисий, у кишига Муҳаммад ва Аҳмад, уларга 417 йилда Ҳасан ибн Саҳл ибн Сабоҳ, у кишига имом Аҳмад ибн Иброҳим ибн Аҳмад хабар берган эканлар. У кишига Али ибн Ҳарб, у кишига Суфён ибн Уяйна ҳофиз Абдулмаликдан, у киши Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у киши Абу Бакрадан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтиб берганлар:
“Қози икки кишининг орасида жахд устида ҳукм чиқариши мумкин эмас” (Муттафақун алайҳ).
Шуъба ривоят қилган бошқа бир саҳиҳ ҳадисда:
“Ҳакам ҳаргиз ҳукм чиқармасин”, - дейилган.
Бу ҳадисни таниқли ровийлар Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилганлар. Ҳадис имомлари уни ўз китобларига киритганлар.

Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан

 

 

 

Орқага Олдинга