loader

Абу Лайс

Имом, фақиҳ, муҳаддис, зоҳид Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Самарқандий Ҳанафий. «Танбеҳул ғофилийн», «Ал-Фатаво» китобларининг муаллифи.
Бу киши Муҳаммад ибн Фазл ибн Унайф Бухорий ва бошқа кўплардан ҳадис ривоят қилганлар. Мазкур ривоятларда мавзуъ ҳадислар ҳам бор.
Бу зотдан Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Термизий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Абу Лайснинг вафотлари 375 йилнинг жумодул охир ойида бўлганини қози Шаҳобиддин Аҳмад ибн Али ибн Абдулҳақ (Аллоҳ таоло у кишини қўллаб-қувватласин) ёзган маълумотлардан нақл қилдим.

Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан

Орқага Олдинга