Аллома, дин рукнларидан бири Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исмоил ибн Исҳоқ ибн Шис Воилий Бухорий Ҳанафий.
Оталаридан, Али ибн Умар ибн Ханб Баззоздан, Абдулазиз ибн Мустақир Карминий ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.
У кишидан ўғиллари Саффорий, адиб Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд Насафий, шайхулислом Аҳмад ибн Усмон Осимий Балхий хадис ривоят қилганлар. 532 йилгача яшаганлар.
Оталари Исмоил ибн Исҳоқ Воилий эса Умар ибн Абдулазиз Шурутий, Абдулғофур ибн Муҳаммад Форисий, Абу Осим Муҳаммад ибн Али Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абул Ало бу кишининг вафотларини зикр этмаганлар. Лекин беш юзинчи йиллар атрофигача ҳаёт бўлганлар. Уғиллари бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан