– Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.
– тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
– Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини даволаш мумкин.
– фикрни бир ерга жамлаш қобилиятини ривожлантиради.
– саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланишда, уларга қарши курашишда ёрдам беради.
– уйқусизлик, паришонхотирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади. Хотира сустлигидан шикоят қиладиганларга кўпроқ Қуръон ўқиш ёки эшитиш тавсия этилади.
Абдудоим Каҳил шундай деган: “Тўлиқ соғайишни истаган бемор ҳар куни бир неча соат Қуръон эшитсин, имкони борича Қуръонга кўпроқ соме бўлсин, оятларни тушунишга ҳаракат қилсин. Зеро, Қуръон мазмунини тушуниш ҳам шифодир”.
Доктор Аҳмад Қози Америка Қўшма Штатларида махсус тажриба ўтказди. Аввалига ўсимликка шовқин-суронли мусиқа эшиттирилди. Бунда салбий таъсир кузатилди. Кейин одамлар томонидан айтиладиган ёмон сўзлар эшиттирилди. Бунда ҳам шунга ўхшаш натижа қайд этилди. Охирида ўсимликка Қуръони карим тиловати эшиттирилганида ўсимлик гуркираб ўса бошлади...
Фараз қилинг: агар туппа-тузук ишлаб турган компьютерингизга вирус тушса нима бўлади? Бирдан яхши ишламай қолади, тезлиги пасаяди. Тўғрими? Бу вирусни фақат махсус дастур билан тозаланади. Шундан кейин компьютер яна аввалгидек ишлай бошлайди. Инсонни компьютер деб фараз қилсак, ундаги вируслар (миядаги, қалбдаги иллатлар) илоҳий дастур – Қуръони карим ёрдамида тозаланади. Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда бир бор Қуръон эшитиб кўринг, қандай роҳатланасиз! Ғамга ботганингизда, дунё кўзингизга тор кўринганида Каломуллоҳни бутун вужудингиз билан тингланг, ғам-ташвишларни бироз бўлсаям унутасиз.
Олимлар аниқлашича, инсон мияси – туғилганидан то умрининг охиригача – махсус дастур бўйича ишлайди. Бор-йўғи биргина салбий таъсир ҳам унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин. Буни қарангки, Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръон миядаги ана ўша дастур билан тўлиқ мос экан! Арабми, ажамми, ким бўлишидан қатъи назар, Қуръон ўқиган, эшитган инсон қалби яйраши, руҳий безовталикдан қутулиши ҳикмати шунда бўлса ажаб эмас!