loader

Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаттиқ таъсир қилган суралар

 

 

 

Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?!” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ, Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур суралар орқали ўтган қавмлар бошига тушган мусибатлардан воқиф бўлиб, умматлари ҳақида қаттиқ қайғурганлар. Натижада у зотда кексалик аломати барвақт намоён бўлган.
Бошқа ривоятга кўра, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳуд ва унга ўхшаш суралар, аввалги умматлар бошига тушган кўргиликлар сочимни оқартирди”, деганлар .
Абу Али Шаббувийдан ривоят қилинади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
– Ё Расулуллоҳ, айтишларича, сиз: “Сочимни Ҳуд сураси оқартирди”, дебсиз. Бунга сабаб нима: ундаги пайғамбарлар қиссаси, умматлар ҳалокатими? – деб сўрадим. Шунда у зот:
– Йўқ, балки “Ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг!” оятидир , – дедилар.

 

 

 

Орқага Олдинга