Қуръони каримни ёки унинг бир қисмини ушламоқчи бўлган киши таҳорат қилиши керак. Қуръонни таҳоратсиз қўлга олган одам гуноҳкор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: “Албатта У асралган китобдаги Улуғ Қуръондир. Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушлайдилар. (У) оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир” (Воқеа сураси, 77-80-оятлар).
Агар Қуръони карим устига ундан ажраладиган ғилоф қилинган бўлса, уни бетаҳорат ҳолда ушласа бўлади. Фақат бунда очиб варақлай олмайди.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра, таҳоратсиз киши Қуръонни ғилоф устидан ёки ёстиқ устига қўйиб кўтарса, ҳечқиси йўқ.
Демак, жунуб, ҳайзли аёл, таҳоратсиз киши Қуръонни ушлаши мумкин эмас. Жумҳур уламолар наздида, ёш болалар (ёдлаш учун) Қуръонни таҳоратсиз ушлашлари жоиз.
Орқага Олдинга