loader

Талоқ бериш эрнинг ҳаққи

Шариат талоқ қўйиш ихтиёрини аёлларга эмас фақат эркакларга берди. Эркак томонидан қўйилган талоқ шаръан воқеъ бўлади. Бу қиёс ё ижмо йўли билан собит бўлмаган. Балки қатъий насс билан собит бўлган ва тамом уммат унга ижмо қилганлар. Чунки, талоқга тегишли барча оятларда талоқ берувчи сифатида эркаклар кўрсатилган. Масалан:
“Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир” (Бақара 230-оят).
“Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши авф қилса, бермайсиз. Ва авф қилишингиз тақвога яқиндир” (Бақара 237-оят).
Бақара 237-оятда “уларни талоқ қилсангиз” деб, талоқ нисбати эркак кишиларга берилмоқда. Бундан кейин оятда келтирилган “никоҳ тугуни қўлида бўлган киши” (Бақара 237 оят) деб, очиқ ойдин никоҳ тугунини эркак кишига нисбати берилмоқда. Демак, у тугунни ечиш ихтиёри эркак кишида, яъни талоқ бериб утугунни ечиши ё ечмаслик эр ихтиёридадир. Эрни талоғисиз аёл киши никоҳ тугунидан халос бўлиб кета олмайди. Бу оятларга қўшимча равишда бир неча ўринда талоқ нисбатини эркак кишиларга берилган. Жумладан, “Агар аёлларни талоқ қилсаларинг”[Бақара 223-оят.], “Бас, агар яна у(аёл)ни талоқ қилса”[Бақара 230-оят.], “Агар (эркаклар) талоқни қасд қилсалар”[Бақара 227-оят.]. Булардан ташқари бир неча оятларда талоқ нисбати эркакларга берилгани маълум ва машҳур. Улардан бирортасида талоқ нисбати аёлларга берилмаган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам талоқ бериш ихтиёри эркакларга берилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олига бир киши келиб: “Эй, Расулуллоҳ хожам чўрсига мени уйлаб қўйиб, энди мен билан у(чўри)ни орасини ажратишни хоҳлаяпти” деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб: “Эй, инсонлар сизларнинг бирингизга нима бўлди-ки, қулини чўрисига уйлаб, сўнг у иккисини орасини ажратишни истайди. Зеро, талоқ болдирдан тутган киши учундир” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
Ушбу ҳадисда ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам талоқ бериш ҳуқуқини эрга бермоқдалар.

Орқага Олдинга