Шариат талоқ ихтиёрини аёлларга бериш ўрнига фақат эркакларга берди. Уни остида манфаат ва ҳикматлар яширилган. Ушбу ҳикматлар ва манфаатларнинг тўғрисини фақат Аллоҳ таоло билади. Лекин, олимлар ўзларининг илмий ҳолатларига мувофиқ ушбу ҳикматларни баён қилишга уринганлар. Улардан бири, турмуш қургандан кейин эр аёл устидан раҳбарга айланади. Шунинг учун талоқ ихтиёри эрга берилди ва шу билан бир қаторда эркак ҳақиқатгўй, муътадил ҳарактерга эга, совуққон, аёлларга нисбатан тафаккур ва тадаббурлироқ, сабр-бардошлироқ бўлади.
Хонадон ташвишлари қайсидир жиҳатдан эркакда кўпроқ бўлгани боис аёли, фарзанди ва келажакдаги насли ҳақида кўпроқ фикр юритади. Эр уйланиб тўй қилиш учун катта харажат сарфлайди ва аёлига маълум миқдорда маҳр бериб, уйини жиҳозлар билан жиҳозлаб, никоҳ риштасини пайдо қилади. Бундай сарф-харажатдан кейин никоҳ риштасини бузишдан эр катта зиён кўради. Шу боис бирор муҳим сабабсиз талоқ қўйишни эр ҳаёлига ҳам келтирмайди. Одатда, аёллар мустақил фикрга эга бўлмай арзимаган нохушликга дуч келиши билан, жаҳли чиқиб кетади ва ҳаддан зиёд рашк қилиб охирги қарорни қабул қилиб юборадиган табиат ва фитратга эга бўладилар. Шунга биноан ақду никоҳни бузибташлашни шариат аёлларга бермади. Аёллларга талоқ ҳуқуқи берилганида никоҳни эртаси куниёқ аксарият ўринда никоҳ риштаси бузилган бўлиб, болалар гўё қўғирчоқга айланиб қолардилар. Ушба ҳақиқатни ҳанафий олимларидан ибн Ҳумом шундай ёритган:
“Аёллар ақли ноқис бўлишлари билан бир қаторда кўпинча нафсий хоҳишларига амал қилганликлари боис талоқ ихтиёри аёлларга эмас эркакларга берилди. Ҳавои нафсга ҳаддан зиёд эътибор берганликлари учун аксарият вақтда улар ихтиёр қилган нрсалар хато бўлиб чиқади ва кўп алданадилар. Динлари ноқис бўлгани боис кўпроқ дунёвий юмиш (кийим-кечак фосонларини танлаш)лар, макр-хийла (мақсадга эришиш учун бошқаларни алдаш)лар, эрни сирларини (дугоналарига) очиш ва шунга ўхшаш нарсалар билан банд бўладилар”[Фатҳул қадийр. Ж. III. Б. 327.].
Эрга талоқ ҳуқуқини берилиш сабаби яна шу бўлиши мумкинки, эр аёлни кундалик юмушларини, нафақаларини ва бошқа сарф-харажатларини бериш билан бир қаторда уларга маҳр ҳам берадилар. Буларни барчасини ҳисоб-китоб қилиб кўрилса алақанча пулни ташкил қилади. Вақтида аёлни эҳтиёжларини қондиришдан эр ожиз бўлиб қолса, аёлдан фурсат сўрайди. Аёл эса, муҳлат беради. Талоқ изни аёлда бўлса-чи? Бундай вақтларда, яъни эр хотнини сарф-харажатларини қила олмаган пайтларда аёл тезда талоқ бериб юбориши мумкин. Шу боис ҳам эр талоқ беришдан ўзини тийиб туради.
Аёлларга талоқ ихтиёри берилганда баъзи аёллар никоҳ ва талоқни ўзлари учун бир касбга айлантириб, бир эрга тегиб маҳрни қўлга киритиш билан унга талоқ бериб юборар эдилар. Талоқ улар учун манфаат манбаи бўлиб қолар эди.
Ҳикмат ва манфаат сабабидан улуғ эр-хотинлик ришталари тугунини аёлга изнига топширилмади. Агар аёлларга талоқ ҳуқуқи берилганда кўплаб ноҳуш натижалар келиб чиққан бўлар эди. Буни тасдиқи сифатида ғарб мамлакатларда юз бераётган ойлавий ҳунук томошаларни кўриш мумкин. Чунки, уларда талоқ ихтиёри эр билан бир қаторда аёлларга ҳам берилган. Шу боис қирқ фоиз никоҳ ғарб мамлакатларида талоқ билан тугамоқда. Статистик маълумотларга қараганда ғарб мамлакатларда ажрашиш нисбати ҳаддан зиёд ортиб кетган. Ажралишнинг аксарият сабаби аёллар томонидан судларга берилган ажрашиш хатларидир.