Талоқнинг тўртинчи шарти талоқ қўювчи бедор бўлишидир. Шунинг учун уйқусраб ёки уйқусида қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Бу ҳақда Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят нақл қилинади:
عَنْ عَلِىٍّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : «رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثَةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ الصَّبِىِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қалам уч кишидан кўтарилди: уйқудаги кишидан то уйқудан тургунича, сабийдан то балоғатга етгунича, мажнундан то хуши ўзига келгунича”, дедилар” (Байҳақий ривояти).