Талоқ бобида туғма Соқовларнинг ишораси ёки кейинчалик бирор касаллик сабабли пайдо бўлиб инсонлар уни имо-ишорасини тушунадиган бўлиб қолгунларича соқов бўлиб юрган инсонларни имо-ишораси эътиборга олинади. Бир муддат Соқов бўлиб қолса ёки ҳали инсонлар у Соқовни имо-ишорасини тушундиган даражага етмаган бўлса, уларни имо-ишоралари талоқ бобида муътабар эмас ва бу ҳолатда имо-ишора билан аёлларини талоқ қилсалар талоқ воқе бўлади деб ҳукм қилинмайди.
وَيَقَعُ طَلَاقُ الْأَخْرَسِ بِالْإِشَارَةِ ، وَيُرِيدُ بِهِ الَّذِي وُلِدَ وَهُوَ أَخْرَسُ أَوْ طَرَأَ عَلَيْهِ ذَلِكَ وَدَامَ حَتَّى صَارَتْ إشَارَتُهُ مَفْهُومَةً وَإِلَّا لَمْ يُعْتَبَرْ
“Соқовнинг ишора билан қилган талоғи тушади. Соқовдан мурод туғма ёки кейинчалик пайдо бўлиб, ишораси тушунарли бўлиб қолган соқовлардир. Ишораси тушунарли бўлмаса, ишораси (талоқ бобида) эътиборга олинмайди”.