Соқовнинг ишора билан қўйган талоғи сариҳ лафз ўрнида деб ҳукм қилингандир. Бир ва икки талоққа қилган ишораси билан ражъий талоқ воқе бўлади. Агар уч талоққа ишора қилса, муғаллаза (уч талоқ) воқе бўлади.
Агар соқов ёзма тарзда талоқ берса, уни ҳукми нотиқ инсон ҳукми билан тенг бўлади. Агар сариҳ лафзларни ёзса, бирдан иккигача ражъий талоқ бўлади. Учтада эса муғаллаза (уч талоқ) бўлади. Агар киноий лафзларни ёзиб, талоқ қўйса ният билан талоқ воқе бўлади.
طَلَاقُهُ الْمَفْهُومُ بِالْإِشَارَةِ إذَا كَانَ دُونَ الثَّلَاثِ فَهُوَ رَجْعِيٌّ .
“Эрнинг ишораси билан тушунилган талоқ учтадан оз бўлса, ражъийдир” (Жавҳаратун наййира).