loader

Аёл томонидан ражъат қилиш сурати

Аёл томонидан сўз орқали ражъат топилса, масалан аёл: “Мен у эримга ражъат қилдим” деса, бу ражъат ражъат ҳисобланмайди. Ҳа, агар аёл эрига феъл билан ражъат қилса, эр уни билиб, ҳеч қандай қаршилик қилмай, шаҳват билан уни тасдиқ қилса, масалан аёл эрини ушласа ёки ўпса ёки жинсий аъзосини кўрсатганлиги сабабли эрда шаҳват пайдо бўлиб, аёлни қилган ишини тасдиқлаб қўйса, ражъат дуруст бўлади. Ҳа агар эр шаҳвати келганлигини инкор қилса, ражъат собит бўлмайди.

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ كَوْنِ الْقُبْلَةِ وَاللَّمْسِ وَالنَّظَرِ مِنْهُ، أَوْ مِنْهَا بَعْدَ كَوْنِهِ بِعِلْمِهِ وَلَمْ يَمْنَعْهَا اتِّفَاقًا إلخ تَثْبُتُ الرَّجْعَةُ هَذَا إذَا صَدَّقَهَا الزَّوْجُ فِي الشَّهْوَةِ فَإِنْ أَنْكَرَ لَا تَثْبُتُ الرَّجْعَةُ وَكَذَا إذَا مَاتَ فَصَدَّقَهَا الْوَرَثَةُ وَلَا تُقْبَلُ الْبَيِّنَةُ عَلَى الشَّهْوَةِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

“Ўпиш, ушлаш ва қараш эр томонидан бўладими, эр била туриб, қаршилик қилмагандан кейин аёл томонидан бўладими иттифоқан фарқ йўқ. Ражъат эр аёлни шаҳватда тасдиқ қилса, собит бўлади. Агар борди-ю, инкор қилса ражъат собит бўлмайди. Шунингдек, эр вафот этса ва меросхўрлар аёлни (эрим менга ражъат қилган деган сўзини) тасдиқ қилсалар, шаҳватга ҳужжат қабул қилинмайди. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган”.

Орқага Олдинга