Феъл билан ражъат қилиш хоҳ бедорликда бўлсин, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ эр томондан бўлсин, хоҳ аёл томондан бўлсин, шаҳват билан бўлса собит бўлади. Масалан, бир киши аёли ухлаётган вақтда ўпди, ушлади, жимо қилди ёки аёл эри ухлаётган вақтда ўпди, ушлади ёки жинсий аъзосини ўзининг жинсий аъзоси ичига киргазди ва бу барча ишлар (эр томонидан) шаҳват топилиши билан бўлса, бас ражъат собит бўлади. Лекин, эр бу ишларни шаҳват билан қилдим дейиши лозим. Борди-ю, эр шаҳватсиз қилганман деса, ражъат бу ишларни ўзи билан собит бўлмайди.
إذَا أَدْخَلَتْ فَرْجَهُ فِي فَرْجِهَا وَهُوَ نَائِمٌ أَوْ مَجْنُونٌ كَانَتْ رَجْعَةً اتِّفَاقًا
“Аёл эр ухлаётганида ёки мажнунлигида эрнинг жинсий аъзосини ўзининг жинсий аъзосига киритса, иттифоқан ражъат ҳисобланади”.