loader

Ҳайз кўрмайдиган ва ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг иддаси

Аёл ҳайз кўрувчи ҳам, ҳомиладор ҳам бўлмасдан оиса бўлса, унинг идда муддати қуйидаги оятга биноан уч ойдир:

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ

“Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир” (Талоқ 4 оят).

Оиса аёлга ражъий талоқ қўйилса, уч ой ичида эрда ражъат ихтиёри мавжуд бўлади. Уч ой ўтгач энди ражъат қилиш ихтиёри соқит бўлади.

Орқага Олдинга