Боин талоқнинг иккинчи сурати киноя лафзлар билан боин талоқ қўйишдир. Киноя лафз деб, одатда фақат талоқ учун истеъмол қилинмайдиган, ундан талоқни ҳам ва бошқа нарсани ҳам тушуниш мумкин бўлган лафзларга айтилади. Киноя лафзлар билан талоқ воқе бўлиши учун икки нарсадан бири топилиши зарурийдир. Улар: 1. талоқ нияти; 2. ҳолат ёки қариналардан талоқ қўйилганлиги маълум бўлиши.
وَأُمًّا الضَّرْبُ الثَّانِي وَهُوَ الْكِنَايَاتُ لَا يَقَعُ بِهَا الطَّلَاقُ إلَّا بِالنِّيَّةِ أَوْ بِدَلَالَةِ الْحَالِ لِأَنَّهَا غَيْرُ مَوْضُوعَةٍ لِلطَّلَاقِ بَلْ تَحْتَمِلُهُ وَغَيْرَهُ فَلَا بُدَّ مِنْ التَّعْيِينِ أَوْ دَلَالَتِهِ.
“Талоқнинг иккинчи қисми, киноий талоқлар бўлиб, ният ёки ҳолатнинг далолати билангина улар билан талоқ тушади. Чунки, у сўзлар фақат талоқ учун қўйилган бўлмай, талоқни ҳам ундан бошқасини ҳам эҳтимол қилади. Шунинг учун талоқми ёки ундан бошқами тайин қилиб қўйиши ёки далолат қилиши зарурдир” (Ҳидоя ала фатҳил қодир. Ж. III. Б. 397).