loader

Сариҳ лафз билан тушган талоқдан кейин киноя лафзлар билан талоқ қўйиш ва киноя лафзлар билан тушган талоқдан кейин сариҳ лафзлар билан талоқ қўйиш



Талоқни бир нави, яъни сариҳ (ёки киноя) лафзлар билан талоқ қўйгандан кейиноқ ёки идда ичида иккинчи нав, яъни киноя (ёки сариҳ) лафзлар билан қўйилган талоқни воқе бўлиш ёки воқе бўлмаслиги ҳақида қуйида бироз шарҳ билан баён қиламиз.

Сариҳ лафз билан қўйилган ражъий ёки боин талоқ воқе бўлгандан кейин ўша заҳоти ёки идда ичида яна сариҳ лафзлар билан талоқ қўйса, биринчи талоқ билан бирга иккинчи қўйилган талоқ сариҳга сариҳ илашади деган қоидага биноан воқе бўлади. Лекин, ражъий талоққа илашувчи ражъий талоқ ражъий талоқлигича қолади. Ражъий талоқ боин талоққа илашса ёки боин талоқ ражъий талоққа илашса қўйилган талоқ боинга айланади ва боин талоқ билан ражъат ҳаққи соқит бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Мен сенга талоқ қўйдим” деб, сўнг ўша вақт ёки идда ичида яна иккинчи бор: “Мен сенга талоқ қўйдим” деди. Шу билан аёлга икки ражъий талоқ воқе бўлади.

Агар бир киши аёлига: “Мен сенга талоқ қўйдим” деб, ўша заҳоти ёки идда ичида иккинчи бор аёлига: “Мен сенга қаттиқ талоқ қўйдим” деса ёки аксинча “Мен сенга қаттиқ талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида: “Мен сени талоқ қилдим” деса ёки “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида аёлига “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деса, бас ушбу уч сурат билан икки боин талоқ воқе бўлади.

Иккинчи сурат шуки, киноя лафзи билан воқе бўлган боин талоқдан сўнг сариҳ лафз билан ўша заҳоти ёки идда ичида талоқ қўйса, бас биринчи қўйилган боин талоққа иккинчи сариҳ лафзлар ёрдамида қўйилган талоқ киноий лафз билан тушган талоққа сариҳ лафз билан қўйилган талоқ илашади қоидасига биноан, икки боин талоқ тушади. Лекин, иккинчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлсада аввалги боинга илашиб боинга айланади. Масалан бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида ўз аёлига хитоб қилиб: “Сен мендан айрилдинг” деб, кетидан ёки идда ичида: “Мен сенга талоқ қўйдим” деса ёки бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида: “Сен мендан айрилдинг” деб, кетидан ёки идда ичида: “Тоғ каби сенга талоқ қўйдим” деса, бас мазкур суратларнинг ҳар бирида икки боин талоқ воқе бўлади.

Учинчи сурат шуки, сариҳ лафз билан қўйилган ражъий талоқдан кейин ўша заҳоти ёки идда ичида киноя лафзлар билан талоқ қўйса, биринчи қўйилган ражъий талоқ иккинчи қўйилган боин талоққа қўшилиб, икки боин талоққа айланади. Бу сариҳ лафз билан тушган ражъий талоққа киноий лафз билан тушган боин талоқ илашади деган қоидага мувофиқдир. Масалан, бир киши аёлига: “Мен сенга талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида талоқ зикр қилинаётган пайтда ёки талоқ ниятида: “Мен сени ўзимдан йироқ қилдим” деса, бас аввалги жумла билан қўйилган талоқ ражъий, кейинги жумла билан қўйилган талоқ боин бўлади ва сўнг иккаласи бир-бирига қўшилиб икки боин талоқ бўлади.

Тўртинчи сурат шуки, сариҳ лафз билан воқе бўлган боин талоқдан кейин киноя лафз билан қўйилган боин талоқ воқе бўлмайди, яъни сариҳ боин талоққа киноя боин талоқ илашмайди. Ҳа, агар сариҳ боин талоқ кетидан айтилган киноя лафзга бошқа янги талоқни англатувчи бирор лафз қўшилса, сариҳ боин талоқ кетидан бошқа янги талоқни англатувчи киноя лафз билан ҳам иккинчи, учинчи талоқ воқе бўлаверади. Масалан, бир киши аёлига: “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб боин талоқ қўйса, кетидан: “Сен мендан ажралдинг” деса киноий лафз билан боин талоқ қўйса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Агар эр аёлига: “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида: “Мен сени ўзимдан янгиттадн (ёки бошқатдан) йироқ қилдим” деса, бас икки боин талоқ воқе бўлади.

Бешинчи сурат тўртинчи сурат каби бўлиб, киноя лафзи билан воқе бўлган талоқи боиндан кейин хоҳ бир киноя лафзни такрор-такрор айтсин ёки турли киноя лафзларни истеъмол қилсин бир боин талоқ тушади. Бу киноий лафз билан тушган боин талоққа киноий лафз билан қўйилган боин талоқ илашмайди қоидасига биноан. Ҳа, агар иккинчи киноя лафзда янгитдан талоқ қўйишга далолат қиладиган бирор лафз ишлатилса, идда ичида иккинчи қўйилган киноя лафз билан ҳам талоқ тушаверади. Масалан, бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида: “Мен сени йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида яна иккинчи бор: “Мен сени йироқ қилдим” деди ёки талоқ зикр қилинаётган пайтда: “Мен сени йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида талоқни ният қилиб: “Отангникига кетавер” деди. Бас, бу билан бир боин талоқ воқе бўлади. Ҳа, агар талоқ зикр қилинаётган пайтда ёки талоқ нияти билан: “Мен сени ўзимдан йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида: “Мен сени янгитдан ўзимдан йироқ қилдим” деса, бас бу суратда икки боин талоқ ваоқеъ бўлади.

الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَيَلْحَقُ الْبَائِنُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ وَالْبَائِنُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ الصَّرِيحُ مَا لَا يَحْتَاجُ إلَى نِيَّةٍ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا… عَلَى الْمَشْهُورِ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِن.

“Сариҳ сариҳга ҳамда боинга илашади идданинг ичида бўлиш шарти билан. Боин сариҳга илашади. Сариҳ лафз талоқ вақтида ниятга муҳтож бўлинмайдиган лафз бўлиб, гоҳида у сариҳ лафз билан тушгувчи боин бўлади ёки ражъий бўлади. Машҳур қавлга кўра боин боинга илашмайди” (Дуррул мухтор).

قَوْلُهُ الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ كَمَا لَوْ قَالَ لَهَا: أَنْتِ طَالِقٌ ثُمَّ قَالَ أَنْتِ طَالِقٌ أَوْ طَلَّقَهَا عَلَى مَالِ وَقَعَ الثَّانِي بَحْرٌ، فَلَا فَرْقَ فِي الصَّرِيحِ الثَّانِي بَيْنَ كَوْنِ الْوَاقِعِ بِهِ رَجْعِيًّا أَوْ بَائِنًا قَوْلُهُ وَيَلْحَقُ الْبَائِنَ كَمَا لَوْ قَالَ لَهَا أَنْتِ بَائِنٌ أَوْ خَلَعَهَا عَلَى مَال ثُمَّ قَالَ أَنْتِ طَالِقٌ أَوْ هَذِهِ طَالِقٌ بَحْرٌ عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ، ثُمَّ قَالَ: وَإِذَا لَحِقَ الصَّرِيحُ الْبَائِنَ كَانَ بَائِنًا لِأَنَّ الْبَيْنُونَةَ السَّابِقَةَ عَلَيْهِ تَمْنَعُ الرَّجْعَةَ كَمَا فِي الْخُلَاصَةِ …قَوْلُهُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ هَذَا الشَّرْطُ لَا بُدَّ مِنْهُ فِي جَمِيعِ صُوَرِ اللِّحَاقِ، فَالْأَوْلَى تَأْخِيرُهُ عَنْهَا …قَوْلُهُ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا يُؤَيِّدُهُ مَا قَدَّمْنَاهُ فِي أَوَّلِ فَصْلِ الصَّرِيحِ عَنْ الْبَدَائِعِ مِنْ أَنَّ الصَّرِيحَ نَوْعَانِ: صَرِيحٌ رَجْعِيٌّ، وَصَرِيحٌ بَائِنٌ، وَحِينَئِذٍ فَيَدْخُلُ فِيهِ الطَّلَاقُ الرَّجْعِيُّ وَالطَّلَاقُ عَلَى مَالٍ وَكَذَا مَا مَرَّ قَبْلَ فَصْلِ طَلَاقِ غَيْرِ الْمَدْخُولِ بِهَا مِنْ أَلْفَاظِ الصَّرِيحِ الْوَاقِعِ بِهَا الْبَائِنُ، مِثْلُ: أَنْتِ طَالِقٌ بَائِنٌ أَوْ أَلْبَتَّةَ أَوْ أَفْحَشَ الطَّلَاقِ أَوْ طَلَاقَ الشَّيْطَانِ أَوْ طَلْقَةً طَوِيلَةً أَوْ عَرِيضَةً إلَخْ فَهَذَا كُلُّهُ صَرِيحٌ لَا يَتَوَقَّفُ عَلَى النِّيَّةِ، وَيَقَعُ بِهِ الْبَائِنُ وَيَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَالْبَائِنَ. قَالَ فِي الْخُلَاصَةِ: وَالصَّرِيحُ يَلْحَقُ الْبَائِنَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ رَجْعِيًّا …قَوْلُهُ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِنَ الْمُرَادُ بِالْبَائِنِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ هُوَ مَا كَانَ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ لِأَنَّهُ هُوَ الَّذِي لَيْسَ ظَاهِرًا فِي إنْشَاءِ الطَّلَاقِ كَذَا فِي الْفَتْحِ، وَقَيَّدَ بِقَوْلِهِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ إشَارَةً إلَى أَنَّ الْبَائِنَ الْمُوقَعَ أَوَّلًا أَعَمُّ مِنْ كَوْنِهِ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ أَوْ بِلَفْظِ الصَّرِيحِ الْمُفِيدِ لِلْبَيْنُونَةِ كَالطَّلَاقِ عَلَى مَالٍ.

«Сариҳ сариҳга илашади. Ҳамчуноники, эр хотинига: «Сен талоқсан» деди, сўнг бироз ўтгач яана: «Сен талоқсан» деди ёки «Сен талоқсан» дегандан кейин хотинини мол эвазига талоқ қилди. Иккинчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлса ҳам ёки боин бўлса ҳам аввалги сариҳ лафз билан тушган талоққа илашади. Сариҳ лафз сариҳга илашгани каби боинга ҳам илашади. Масалан, бир киши хотинига қараб: «Сен боин талоқсан» деди ёки мол эвазига хулуъ қилди сўнг иддаси ичида: «Сен талоқсан» деб айтса иккинчи айтилган талоқ аввалги айтилган талоққа қўшилиб, иккита бўлади. Бу гапни «Баҳр» китобида баззозиядан нақл қилиб келтирилган. Сўнг яна айтадики, агар сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлсада ўзидан аввал тушган боин талоққа қўшилса, у ҳам боинга айланади. Чунки, аввал тушган боин талоқ кейинги тушган ражъий талоқни боинга айлантириб қўяди ҳамда ражъатни манъ қилади. «Хулоса»да ҳам шундай келган. Мусаннифнинг иддада бўлиш шарти билан деган сўзи бирин кетин қўйилган талоқлар бир-бирига қўшилиш суратларининг барчасида шарт қилингандир. Бадойиъда зикр қилинишича, сариҳ икки қисмга бўлинади: сариҳи ражъий, сариҳи боин. Юқоридаги сариҳ сариҳга ва боинга илашади деган жумла остига сариҳ лафз билан тушган ражъий талоқ ҳамда мол эвазига бўлган боин талоқ ҳам кириб кетади. Яқинлик қилинмаган аёлнинг талоғи зикр қилинган фаслдан илгари ўтган сариҳ лафзлар билан тушгувчи боин талоқлар ҳам юқоридаги сариҳ лафзининг остига киради. Сен боин талоқсан, сен батта талоқсан, жуда ҳам ямон талоқсан, шайтоннинг талоғисан, узун, кенг талоқсан (каби) лафзларнинг барчаси талоқда сариҳ саналиб, бу сўзларни айтаётган пайтда талоқни ният қилган ёки қилмаганига эътибор берилмайди ва улар билан боин талоқ тушиб, ўзидан олдинги сариҳга ва боинга илашади». «Хулоса» китобида сариҳ боинга илашади дегани, гарчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлмасада дейилган. Боин боинга илашмайди деган сўздан мурод киноий лафз билан бўлган боин ўзидан аввалги боинга илашмайди деган маънодадир. Чунки, киноий лафз билан тушган боин янгитдан талоқ қўйганлигида зоҳир эмас. «Фатҳ»да ҳам шунингдек келган. Мусаннифнинг илашмайдиган боин деган сўзида, аввалги тушган боин киноий лафз билан бўладими ёки боинни ифода қилувчи сариҳ лафз билан бўладими барибир эканлигига ишора бор. (Дуррул мухтор. Ж.VI. Б. 540-542).

Орқага Олдинга