loader

Яқинлик қилинмаган аёлга икки, уч талоқларни воқе бўлишининг қоидаси

Талоқ лафзи ададсиз мутлоқ айтилса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Агар талоқ лафзи билан бирга ададни ҳам қўшиб айтса айтилинган ададга мувофиқ талоқ тушади. Чунки, усулул фиқҳда “Аввалги сўзнинг ҳукми кейинги келган сўзга боғлиқдир” деган қоида мавжуддир. Шунга биноан сўзнинг охирида аввалги сўзнинг маъносини ўзгартириб ташлайдиган сўз келса, аввалги каломнинг ҳукми ўзгаради. Масалан, бир киши талоқ лафзини истеъмол қилиб аёлига: “Талоқсан ...” деб, фурсат ўтказмасдан, ортиданла икки ёки уч ададини қўшиб қўйди. Одатда талоқсан деб умумий айтилганда бир талоқ тушиши керак эди. Талоқ лафзидан кейин икки ёки уч сонларини қўшиб қўйиш билан бир талоқнинг ҳукми ўзгариб, икки ёки уч талоқ тушади.

وَيَقَعُ بِعَدَدٍ قُرِنَ بِالطَّلَاقِ ؛ لَا بِهِ فَلَوْ مَاتَتْ قَبْلَ ذِكْرِ الْعَدَدِ

“Талоқ лафзини зикр қилиниб, орада узулмасдан ададини ҳам айтилинса, неча ададни зикр қилса, ўшанча талоқ воқе бўлади (Агар эр ададини айтиб талоқ қилмоқчи бўлиб, талоқ лафзини айтгандан кейин ҳали ададни айтишдан илгари вафот этиб қолса, сўзи бекор бўлади)” (Шарҳул виқоя).

Орқага Олдинга