Бир киши бир аёлга уйланиб, никоҳдан кейин у аёл билан хилвати саҳиҳа ёки яқинлик қилмай алоҳида-алоҳида бир, икки ёки уч марта талоқ қилса, бир талоқ тушиб, қолгани бекор бўлади. Ҳа, агар бирданига икки, уч талоқ қўйилса, икки, уч талоқ воқе бўлади. Масалан, эр никоҳидаги ҳали яқинлик қилмаган аёлига: “Икки талоқ” ёки “Уч талоқ” деса, аввалги жумла билан икки, иккинчи жумла билан эса, уч талоқ воқе бўлади, яъни яқинлик қилинмаган аёлга бирданига уч талоқ қўйилса, уч талоқ воқе бўлади.
قَالَ لِزَوْجَتِهِ غَيْرِ الْمَدْخُولِ بِهَا أَنْتِ طَالِقٌ ثَلَاثًا وَقَعْنَ بَانَتْ بِالْأُولَى وَ لِذَا لَمْ تَقَعْ الثَّانِيَةُ بِخِلَافِ الْمَوْطُوءَةِ حَيْثُ يَقَعُ الْكُلُّ
“Эр ўзини яқинлик қилинмаган аёлига: “Сен уч талоқсан” деса, учаласи ҳам тушади. Агар ажратиб-ажратиб: “Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан” деса биринчиси билан боин талоқ тушади. Қолганлари тушмайди. Яқинлик қилинганни хилофи ўлароқ. Чунки унда барчаси воқе бўлади” (Дуррул мухтор. Ж. VI. Б. 509-512).