loader

“Ихтиёр қил” ибораси билан ражъий талоқни воқе бўлиш суратлари

Юқорида “Ихтиёр қил” ибораси билан, яъни тафвизут талоқ билан боин талоқ воқе бўлиши зикр қилинди. Лекин, “Ихтиёр қил” ибораси билан “талоқ” лафзи очиқ ойдин зикр қилинса, масалан, эр аёлига: “Талоқни ихтиёр қил” деса, аёл унга жавобан: “Талоқни ихтиёр қилдим” деса, бас бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади. Зеро, талоқ лафзини қўшилиши билан доимо ражъий талоқ тушиши маълум ва машҳурдир.

لَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي الطَّلَاقَ فَقَالَتْ اخْتَرْتُ الطَّلَاقَ فَهِيَ وَاحِدَةٌ رَجْعِيَّةٌ لِأَنَّهُ لَمَّا صَرَّحَ بِالطَّلَاقِ كَانَ التَّخْيِيرُ بَيْنَ الْإِتْيَانِ بِالرَّجْعِيِّ وَتَرْكِهِ.

“Агар эр аёлига: “Талоқни ихтиёр қил” деса, аёл: “Талоқни ихтиёр қилдим” деса, бир ражъий талоқ воқеъ бўлади. Чунки, эр талоқ лафзини сароҳатан айтгач, ражъий талоқ қўйиш ёки қўймаслик ихтиёрини берган бўлди” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга