Тафвизут талоқ учун фақат "ишинг қўлингда" ибораси ишлатилмайди. Балки, ундан бошқа уни ўрнини боса оладиган иборалар билан ҳам аёлга талоқ ихтиёрини бериш мумкин. Фақиҳлар бу масалада кенгликни ихтиёр қилганлар. Масалан, "ишинг қўлингда" ибораси ўрнига эр аёлга: "Ишинг икки кафтингда" ёки "ишинг ўнг қўлингда" ёки "чап қўлингда" ёки "оғзингда" ёки "тилингда" каби иборалар билан тафвизут талоқ рўёбга чиқади.
وَالْيَدُ أَيْضًا لَيْسَ بِقَيْدٍ فَإِنَّهُ لَوْ قَالَ أَمْرُك فِي كَفَّيْك أَوْ يَمِينِك أَوْ شِمَالِك أَوْ فَمِك أَوْ لِسَانِك كَانَ كَذَلِكَ.
"Қўл ҳам қайд эмас. Чунки, эр: "Ишинг кафтингда ёки ўнг ёки чап қўлингда ёки оғзингда ёки тилингда" деса, ўшанда ҳам юқорида кабидир" (Баҳрур роиқ).