loader

Талоқ тушишни хат етиб боришига таълиқ қилиш

Агар эр талоқномада: "Хатим сенга етиб борса, сен талоқсан" деган шартни қилса, хат қачон аёлга етиб борса, у хоҳ хатни ўқисин ёки ўқимасин ўша заҳоти аёл талоқ бўлади ва шу пайтддан идда ҳам вожиб бўлади. Таълиқ қилиб ёзилган талоқларда хатни ёзиши билан талоқ воқе бўлмайди. Агар таълиқ тарзда эр талоқнома ёзиб аёлга юборса, сўнг хат йўлда йўқолиб қолса, аёлга умуман талоқ воқе бўлмайди. Чунки, талоқ хатни аёл қўлига етиб боришига таълиқ қилингандир. Бу таълиқ эса, хатни йўлда йўқолиб қолганлиги боис топилмади.
Масала, эр томонидан ёзилган талоқнома аёл қўлига етиб бориш ўрнига ота қўлига етиб борса ва ота уни ўқиб ёки ўқимай йиртиб юборса, ота агар қизи муомаласига аралашган бўлса, талоқ воқе бўлади. Чунки, ота қўлига етиб келган хат гўё уни қизига етиб борган ўрнида дейилади. Агар ота қизи билан куёви ўртасидаги муомалага дахли йўқ бўлса, қиз қўлига хат етиб бормагунича талоқ воқе бўлмайди. Гарчи хат ота қўлига етиб борсада.
Ота хат билан танишиб, йиртилган хатни қизи қўлига тутса ва гарчи хат бўлакларга бўлиниб кетган бўлсада, уни бир жойга жамлаб ўқишни иложи бўлса, талоқ воқе бўлади. Агар йиртилган хатни бир-бирига ёпиштириб, ўқишни иложи бўлмаса, талоқ воқе бўлмайди.
Масала: Эр талоқни хатни аёлга етиб боришига таълиқ қилса ва хаттда "талоқ" сўзини ёзиб бўлгандан кейин, уни ўчириб юбориб, хатни почтага топширса ва хат аёл қўлига тушишига аёлга талоқ воқе бўлади. Хатни аёл ўқиши шарт эмас.

Орқага Олдинга