loader

Вафо умидига кўра талоқни таълиқ қилиш

Бир киши қасам ичиб: "Фалон кишидан умидимни уздим. Агар умид қилсам аёлим талоқ бўлсин" деса, бас қасам ичувчи шахсдан: "Дилингда умид борми" деб сўралади. Агар озгина бўлса ҳам бор деса, аёлига ражъий талоқ воқе бўлади. Агар умидим умуман йўқ деса, талоқ воқе бўлмайди.
وَإِذَا أَضَافَهُ إلَى الشَّرْطِ وَقَعَ عَقِيبَ الشَّرْطِ اتِّفَاقًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ لِامْرَأَتِهِ: إنْ دَخَلْتُ الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ.
"Агар (эр аёлининг талоғини) шартга изофа қилса, шарт кетидан бил иттифоқ талоқ воқе бўлади. (Эр) аёлига: "Агар ховлига кирсанг талоқсан" дейиши каби (Ушбу ҳолатда шарт топилиши билан талоқ воқе бўлади)" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга