loader

Талоқни таълиқ қилишда нечта ва қандай талоқ воқе бўлади

Талоқ қўйгувчи нета ва қандай талоқни муъаллақ қилса, ўша талоқ воқе бўлади. Агар сариҳ лафзлар ёрдамида талоқни муъаллақ қилиб: "Фалон ишни қилсанг талоқсан" деса, бас бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади. Агар сариҳ лафзлар билан икки талоқни таълиқ қилса, масалан, бир киши аёлига: "Фалон ишни қилсанг сенга икки талоқ" деса, бас бу суратда икки ражъий талоқ воқе бўлади. Агар сариҳ лафзлар ёрдамида уч талоқни таълиқ қилса, масалан, бир киши аёлига: "Фалон ишни қилсанг уч талоқсан" деса ва аёл у ишни қилса, бас унга уч талоқ воқе бўлади.
Талоқ қўйгувчи киноя лафзлар билан талоқни муъаллақ қилса, бас боин талоқ воқе бўлади. Агар эр мутлоқ лафзлар билан талоқни муъаллақ қилса, масалан, эр аёлига: "Фалон ишни қилсанг менинг никоҳимдан чиқасан" ёки "Фалоин ишни қилсанг менга ҳаромсан" ёки "Фалон киши билан гаплашсанг никоҳимиз фасх бўлади" ва шунга ўхшаш лафзлар билан талоқни таълиқ қилса, бас ният билан боин талоқ воқе бўлади.
Бир киши: "Фалончи билан гап-сўз қилсам аёлим никоҳимдан чиқади ва шаръий ҳалоласиз менга қайта олмайди" деса, бас шарт топилиши билан аёлга уч талоқ воқе бўлади ва шаръий ҳалоласиз эрга қайта олмайди.
وَإِذَا أَضَافَهُ إلَى الشَّرْطِ وَقَعَ عَقِيبَ الشَّرْطِ اتِّفَاقًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ لِامْرَأَتِهِ: إنْ دَخَلْتُ الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ.
"Агар (эр талоқни) шартга изофа қилса, шарт топилиши биланоқ бил иттифоқ талоқ воқе бўлади. Масалан, эр аёлига: "Агар ховлига кирсам талоқсан" дейиши каби" (Фатвои ҳиндия).
الطَّلَاقُ عَلَى ضَرْبَيْنِ: صَرِيحٌ، وَكِنَايَةٌ. فَالصَّرِيحُ قَوْلُهُ: أَنْتِ طَالِقٌ وَمُطَلَّقَةٌ وَطَلَّقْتُك فَهَذَا يَقَعُ بِهِ الطَّلَاقُ الرَّجْعِيُّ.
"Талоқ икки хил бўлади, сариҳ ва киноя. Сариҳ деб, эрнинг талоқсан, талоқ қилингансан, сени талоқ қилдим каби сўзларидир. Бас, булар билан ражъий талоқ воқе бўлади" (Ҳидоя).
وَإِذَا وَصَفَ الطَّلَاقَ بِضَرْبٍ مِنْ الشِّدَّةِ أَوْ الزِّيَادَةِ كَانَ بَائِنًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ: أَنْتِ طَالِقٌ بَائِنٌ أَوْ أَلْبَتَّة.
"Агар (эр) "талоқ"ни қаттиқ ва зиёдалигини ифода қилувчи сўзлар билан сифатласа, боин талоқ воқе бўлади. Масалан, эр аёлига: "Боин талоқсан ёки батта талоқсан" дейиши каби" (Ҳидоя).
فَتَقَعُ وَاحِدَةٌ بَائِنَةٌ إذَا لَمْ تَكُنْ لَهُ نِيَّةٌ أَوْ نَوَى الثِّنْتَيْنِ. أَمَّا إذَا نَوَى الثَّلَاثَ فَثَلَاثٌ لِمَا مَرَّ مِنْ قَبْل.
"Агар эр у билан (талоқни) ният қилмаса ёки икки талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади. Уч талоқни ният қилса, юқорида ўтилгани каби уч талоқ воқе бўлади" (Ҳидоя).

Орқага Олдинга