Эр аёлга: "Фалон ишни қилсанг талоқсан" деса ва аёл у ишни қилса, эр инкор қилиб: "Мен талоғингни бермаганман ва талоқни таълиқ ҳам қилмаганман" деса ва аёлда бирор одил гувоҳ бўлмаса, бас қасам билан эрнинг қавли эътиборга олинади. Лекин, эр ҳақиқатда шундай қилган бўлса, бир умр ҳаром ишга қўл уриб ҳаёт кечирган бўлади.
فَإِنْ اخْتَلَفَا فِي وُجُودِ الشَّرْطِ فَالْقَوْلُ لَهُ مَعَ الْيَمِينِ لِإِنْكَارِهِ الطَّلَاقَ.
"Шартни топилишида эр-хотин тортишиб қолсалар, талоқни инкор қилгани сабабли қасам билан эрнинг сўзи қабул қилинади" (Раддул муҳтор).