loader

Таълиқни қайтариб олишни иложи йўқ

Талоқ қўйгандан кейин талоқни орқага қайтариш мумкин бўлмагани каби талоқни таълиқ қилгандан кейин ҳам уни орқага қайтариш мумкин эмас. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис далил бўлади:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Уч нарсани жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат" дедилар .
وَلَيْسَ لِلزَّوْجِ أَنْ يَرْجِعَ فِي ذَلِكَ وَلَا يَنْهَاهَا عَمَّا جَعَلَ إلَيْهَا وَلَا يَفْسَخُ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ.
"Талоқни таълиқ қилгандан кейин уни қайтиб ололмайди ва хотинни унга топширган нарсасидан қайтара олмайди ва таълиқни бекор қила олмайди ҳам "Жавҳаратун наййира"да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга