"Кулла ма" лафзини никоҳга боғлаб талоққа таълиқ қилинса, ҳар қачон никоҳ ўқитилса талоқ воқе бўлаверади. Лекин, бундан сақланиб, никоҳни асраб қолиш ва талоқдан халос бўлиш учун бегона киши никоҳланмишнинг амрисиз ёки унинг исмидан вакил бўлмай ўз-ўзидан бир аёлга никоҳлаб қўйса, қасам ичувчи шахс никоҳимга қабул қилдим демайди. Балки, бегона инсон никоҳнинг ижоб ва қабулини айтиб, аёлни қасам ичгувчига уйлаб қўяди ва у қасам ичгувчи никоҳни амалан юргизиб юборади, яъни қасам ичгувчи маҳрни аёл томонга юборса ва аёл уни қабул қилса, у иккиси ўртасида никоҳ риштаси боғланади ва талоқ воқе бўлмайди. Чунки, қасам ичгувчи ўзи томонидан никоҳни амалга оширмади. Балги бегона киши никоҳни амалга оширди ва қасам ичгувчи уни амал билан тасдиқ қилди. Бас, шарт топилмагани учун талоқ воқе бўлмайди.
إذَا قَالَ: كُلُّ امْرَأَةٍ أَتَزَوَّجُهَا فَهِيَ طَالِقٌ فَزَوَّجَهُ فُضُولِيٌّ وَأَجَازَ بِالْفِعْلِ بِأَنْ سَاقَ الْمَهْرَ وَنَحْوَهُ لَا تَطْلُقُ بِخِلَافِ مَا إذَا وَكَّلَ بِهِ لِانْتِقَالِ الْعِبَارَةِ إلَيْهِ.
"Агар (эр): "Уйланадиган ҳар бир аёлимга талоқ" деса, фузулий уни уйлаб қўйса ва у маҳрни бериш ва шу кабилар орқали феъл билан никоҳга ижозат берса, аёлга талоқ воқе бўлмайди. Лекин, никоҳга вакил қилиш билан талоқ воқе бўлади. Чунки, вакил қилувчининг ибораси вакилга ўтади" (Фатвои ҳиндия).