loader

"Кулла ма" лафзини никоҳга боғлаб талоқни таълиқ қилиш

"Кулла ма" лафзига доир ҳукмлар юқорида баён қилинди. Лекин, "кулла ма" лафзини никоҳга боғлаб, бир бегона қизга "ҳар қачон сенга никоҳлансам талоқсан" деб, талоқни никоҳга боғлиқ қилса, доимий тарзда никоҳ ўқиш билан талоқ воқе бўлаверади. Бу юқорида ўтган "кулла ма" билан боғланган шартлар каби уч талоқ билан тугамайди. Балки, абадий тарзда никоҳ ўқилишига талоқ воқе бўлаверади.
Масалан, бир киши: "Ҳар қачон уйлансам хотиним талоқ" деса, неч маротаба никоҳланса, ўшанча талоқ воқе бўлаверади. Гарчи, уч талоқ воқе бўлгандан кейин бошқа эрга тегиб, кейин аввалги никоҳланган эркакка никоҳланса ҳам.
Шунингдек, бир киши мутлоқ тарзда: "Ҳар қачон қайсидир аёлга уйлансам талоқ" деб айтса, бас у эркак кимга никоҳланса ва неча маротаба никоҳланса ҳам талоқ воқе бўлаверади.
ففيها تنحل اليمين اذا وجد الشرط مرة الا في كلما فانه تنحل بعد الثلاث المراد بالحلال اليمين بطلان اليمين ببطلان التعليق فلا يقع ان نكحها بعد زوج اخر الا اذا أدخلت على التزوج نحو كلما تزوجتك فانت كذا فانه كلما تطلق وان كان بعد زوج أخر.
"Талоқни шартга таълиқ қилинганда бир маротаба шарт топилиши билан қасам ечилади. Лекин, куллама лафзида уч талоқ воқе бўлганидан кейин қасам ечилади. Қасам ечилади дегандан мурод, таълиқ ботил бўлиши билан қасам ҳам ботил бўлади деганидир. Агар уч талоқдан кейин бошқа эрга тегиб шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига турмушга чиқса ва аввалги шарт топилса талоқ воқе бўлмайди. Лекин, куллама сўзини уйланишга тегишли қилиб айтилса, яъни қачон уйлансам талоқсан дейилиса, шаръий ҳалоладан кейин ҳам куллама лафзи ботил бўлмайди" (Шарҳул виқоя).
قوله فلا يقع تفريع على قوله فانه تنحل بعد الثلاث وذلك لان المحلوف عليه انما هو طلاق هذا الملك وقد انتهى ذلك بالثلاث فلا يبقى اثره في ملك جديد وقوله الا اذا الخ استثناء من قوله فلا يقع وحاصله ان هذا الحكم اذا لم يدخل على التزوج فان دخلت على سبب الملك كقوله كلما نكحتك فانت طالق افادت وقوع الطلاق بعد كل نكاح فيقع الطلاق عليها بعد كل تزوج بها.
"Талоқ тушмайди дегани учтадан кейин қасам ечилади деган сўзига қўшимча бўлиб, бундай бўлиши, чунки қасам ичилган нарса ўша милкнинг талоғи эди. Учта билан у милк тугади. Бошқа эрга тегиб янги никоҳлангач, эски милкнинг асари янги милкда боқий қолмайди. Лекин қачонки сўзи талоқ тушмайди деган сўзига истисно бўлиб, унинг хулосаси шуки, талоқ тушмаслик ҳукми "ҳар қачон" сўзи "уйлансам" сўзига кирмаган вақтдадир. Агар ҳар қачон уйлансам деб, милкнинг сабабига кирса масалан, ҳар қачон сенга уйлансам сен талоқсан деса, ҳар бир никоҳдан кейин талоқ тушишини ифода қилади. Қачон бўлмасин унга никоҳланса, унга талоқ тушаверади" (Шарҳул виқоя).

Орқага Олдинга