loader

"Кулла ма (ҳар қачон)" лафзи билан талоқ қилиш

"Кулла ма" лафзидан бошқа барча шарт лафзлари билан бир талоқ воқе бўлади. Чунки, "кулла ма" лафзи такрорни ифодалайди. Шу боис "кулла ма (ҳар қачон)" лафзи билан талоқ таълиқ қилинса ва у шарт топилиши билан талоқ воқе бўлади ва то уч талоқ мукаммал бўлгунича таълиқ боқий қолаверади ва ҳар сафар шарт топилганда талоқ тушавердаи. Хоҳ у шарт идда ичида бўлсин. Чунки, "кулла ма (ҳар қачон)" лафзи билан таълиқ қилинган талоқ мавжуд никоҳ милки доирасида бўлади ва мавжуд никоҳ милки доираси уч талоқ билан тугайди. "Кулла ма" лафзи билан талоқ таълиқ қилингандан кейин уч талоқ воқе бўлиб, аёл шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига тегса, аввалги никоҳда қўйилган шарт ўз ниҳоясига етади. Масалан, бир киши аёлига: "Ҳар қачон уйга кирсанг талоқсан" деса ва аёл уйга кирса, бир талоқ воқе бўлади. Аёл иккинчи марта кирса, иккинчи талоқ, учинчи марта кирса, учинчи талоқ воқе бўлади. Ушбу аёл шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига тегиб, аввалги никоҳда талоқ таълиқ қилинган уйга кирса, бас талоқ воқе бўлмайди. Чунки, аввалги никоҳ милкида қилинган таълиқ иккинчи никоҳ милкига таъсир кўрсатмайди.
Шунингдек, бир киши аёлига: "Ҳар қачон уйга кирсан талоқсан" деса ва у аёл уйга кирса, бас бир ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, бир ражъий талоқдан кейин аёлига қайтмаса ва аёл идда ўтириб, боин талоқ бўлиб, бошқа эрга турмушга чиқса ҳамда у иккинчи эр ҳам унга талоқ қўйса ва аёл аввалги эрига тегиб, талоқ таълиқ қилинган уйга кирса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, янги милк билан аввалги милкдаги шарт бекор бўлади.
ففيها تنحل اليمين اذا وجد الشرط مرة الا في كلما فانه تنحل بعد الثلاث المراد بانحلال اليمين بطلان اليمين ببطلان التعليق فلا يقع ان نكحها بعد زوج اخر الا اذا أدخلت على التزوج نحو كلما تزوجتك فانت كذا فانه كلما تطلق وان كان بعد زوج أخر.
"Талоқни шартга таълиқ қилинганда бир маротаба шарт топилиши билан қасам ечилади. Лекин, куллама лафзида уч талоқ воқе бўлганидан кейин қасам ечилади. Қасам ечилади деганидан мурод, таълиқ ботил бўлиши билан қасам ҳам ботил бўлади деганидир. Агар уч талоқдан кейин бошқа эрга тегиб шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига турмушга чиқса ва аввалги шарт топилса талоқ воқе бўлмайди. Лекин, куллама сўзини уйланишга тегишли қилиб айтилса, яъни қачон уйлансам талоқсан дейилиса, шаръий ҳалоладан кейин ҳам куллама лафзи ботил бўлмайди" (Шарҳул виқоя).
قوله فلا يقع تفريع على قوله فانه تنحل بعد الثلاث وذلك لان المحلوف عليه انما هو طلاق هذا الملك وقد انتهى ذلك بالثلاث فلا يبقى اثره في ملك جديد وقوله الا اذا الخ استثناء من قوله فلا يقع وحاصله ان هذا الحكم اذا لم يدخل على التزوج فان دخلت على سبب الملك كقوله كلما نكحتك فانت طالق افادت وقوع الطلاق بعد كل نكاح فيقع الطلاق عليها بعد كل تزوج بها.
"Талоқ тушмайди дегани учтадан кейин қасам ечилади деган сўзига қўшимча бўлиб, бундай бўлиши, чунки қасам ичилган нарса ўша милкнинг талоғи эди. Учта билан у милк тугади. Бошқа эрга тегиб янги никоҳлангач, эски милкнинг асари янги милкда боқий қолмайди. Лекин қачонки сўзи талоқ тушмайди деган сўзига истисно бўлиб, унинг хулосаси шуки, талоқ тушмаслик ҳукми "ҳар қачон" сўзи "уйлансам" сўзига кирмаган вақтдадир. Агар ҳар қачон уйлансам деб, милкнинг сабабига кирса масалан, ҳар қачон сенга уйлансам сен талоқсан деса, ҳар бир никоҳдан кейин талоқ тушишини ифода қилади. Қачон бўлмасин унга никоҳланса, унга талоқ тушаверади" (Шарҳул виқоя).

Орқага Олдинга