Бир киши уч талоқни бирор шартга таълиқ қилиб аёлига: "Агар отангни уйига борсанг уч талоқ" деса ва у эр аёлини ота уйига бориб келишини ҳам, уч талоқ тушмаслигини ҳам хоҳласа, эр юқорида ўтган иккинчи суратга биноан иш тутади. Шарт топилишидан олдин эр аёлига бир боин талоқ беради ва идда тугагандан кейин аёл отаси уйига бориб келади ёки бир ражъий талоқ беради. Идда тугаши билан ражъий талоқ боинга айланади ва аёл отаси уйига боради. Эр шундан кейин иккинчи никоҳ билан у аёлга уйланса ва талоқ таълиқ қилинган шарт топилса, бас талоқ воқе бўлмайди. Лекин, бу ҳийла "кулла ма ҳар қачон)" сўзидан ўзга шарт предлоглари учундир. Чунки, "кулла ма"га бу ҳийла ўтмайди.
فَإِنْ قَالَ: إنْ دَخَلْت الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ ثَلَاثًا فَأَرَادَ أَنْ تَدْخُلَ الدَّارَ وَلَا يَقَعَ الثَّلَاثُ فَحِيلَتُهُ أَنْ يُطَلِّقَهَا وَاحِدَةً وَتَنْقَضِيَ عِدَّتُهَا فَتَدْخُلَ الدَّارَ حَتَّى يَبْطُلَ الْيَمِينُ وَلَا يَقَعَ الثَّلَاثُ، ثُمَّ يَتَزَوَّجَهَا فَإِنْ دَخَلَتْ الدَّارَ لَا يَقَعُ شَيْءٌ لِبُطْلَانِ الْيَمِينِ.
"Агар (эр аёлига) ховлига кирсанг уч талоқсан деса ва аёл ховлига киришни ирода қилиши билан талоқ воқе бўлмайди. Унинг ҳийласи, аёлни бир талоқ қилиб, иддаси ўтади ва иддаси чиққач ховлига киради. Шу билан қасам ечилиб, уч талоқ воқе бўлмайди. Сўнг эр ўз аёлига уйланади ва шундан кейин қасам ичилган уйга аёл кириши билан қасам ботил бўлгани учун ҳеч нарса воқе бўлмайди" (Дуррул ҳуккам).
Агар ҳийла қилингандан кейин идда вақтида аёл отаси уйига бориб келса, таълиқ қилинган уч талоқ воқе бўлади. Чунки, идда мабойнида бир томондан аёлда никоҳ боқий ҳисобланади.
وتنقضي العدة اشار به الى انه لو دخلت الدار حال العدة تصير بائنة بينونة مغلظه لوجود المحلية لبقاء الملك حكما.
"Идда ўтайди" деган мусаннифнинг сўзидан мурод, аёл иддадалигида қасам ичилган ховлига кирса муғоллаза боин талоқ воқе бўлади. Чунки, ҳукман мулк топилгани учун талоққа маҳал мавжуддир" (Умдатур риоя).