Шариати исломия эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштасини тугатиш ҳаққини эрга бергани каби ўз эридан қаттиқ нафратланиб, у билан яшай олмайдиган ҳолатга келиб қолган ёки эр аёлнинг олдидаги ҳақларини адо қилмай танг ҳолатга ташлаб талоғини бермаган аёлга озгина мол эвазига ёки маҳр эвазига талоғини сотиб олиш ҳақини берди. Бундай мусибатда қолган аёлларни шариати исломия боши берк кўчага ташлаб қўймади. Балки, ислом аёлни мусибатдан сақлашни ҳар чорасини кўриб, аёлга шундай имконият берди-ки, эрга маълум бир маблағ ёки ёки маҳрни қайтариб бериб, уни зулмидан ўзини халос қила олади. Фаразан, эр аёл томонидан тақдим қилинган пулга ёки маҳрга рози бўлмаса, эрнинг розилигисиз тафриқнинг баъзи суратлари юзага келади. Тафриқ ҳақида китобнинг "Бобут тафриқ" қисмида батафсил сўз боради.