loader

Молнинг эвазига талоқ қилиш билан маҳр ва бошқа нарсалар соқит бўлмайди

Эр-хотиндан бирортаси хулуъни хоҳламса ёки унга далолат қиладиган лафзларни ишлатмаса, балки эр мол эвазига талоқ беришни ваъда қилса ва маълум миқдорни тайин қилиб, аёлга талоқ берса, бас бу билан хулуъ бўлмайди. Балки, мол эвазига талоқ қилиш ҳисобланади. Билингки, бу билан бир боин талоқ воқе бўлади ва аёл маҳр, нафақа ва эрига берган нарсаларни талаб қила олади. Лекин, белгиланган маблағни аёл эрга бериши лозим бўлиб қолади.
وَبِالطَّلَاقِ الصَّرِيحِ عَلَى مَالٍ طَلَاقٌ بَائِنٌ.
"Мол эвазига сариҳ лафзлар билан талоқ қилиш боин талоқдир" (Дуррул мухтор).
أَنَّ الطَّلَاقَ عَلَى مَالٍ خَارِجٌ عَنْ الْخُلْعِ الْمُسْقِطِ لِلْحُقُوقِ.
"Мол эвазига талоқ қилиш ҳақларни соқит қилувчи хулуъдан ташқари нарсадир" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга