Эр аёл билан яшашни хоҳламай, унга талоқ беришни истаса-ю, лекин ёмон отлиқ бўлишдан қўрқиб, талоқ бериш ўрнига аёл устидан босим ўтказиб, хулуъ қилдирса, бас бундай мажбуран қилинган хулуъ билан маҳр эр зиммасидан соқит бўлмайди. Чунки, хулуъ сабабли эр-хотинлик ҳуқуқлари соқит бўлиб, аёл зиммасига мол лозим бўлиши учун аёлнинг розилиги ва хоҳиши шартдир. Бу ерда эса, у нарса топилмайяпти. Бас, бу талоқ ҳисобланади ва аёлга мол лозим бўлмайди. Ҳа, агар эр ҳали маҳрни бермаган бўлса, бас маҳрни бериши лозим бўлади.
أَكْرَهَهَا الزَّوْجُ عَلَيْهِ تَطْلُقُ بِلَا مَالٍ لِأَنَّ الرِّضَا شَرْطٌ لِلُزُومِ الْمَالِ وَسُقُوطِهِ.
"Эр аёлини хулуъга мажбур қилса, хотин ҳеч қандай мол эвазисиз талоқ бўлади. Чунки, молни лозим бўлиши ва соқит бўлиши учун розилик шартдир" (Дуррул мухтор).