loader

Маҳри белгиланмаган аёлни яқинликдан олдин хулуъ қилиниши

Никоҳ вақтида аёлга маҳр тайин қилинмай эр билан қўшилишдан олдин хулуъ қилинса, бас бундай аёлга аслида шаръан мутъа (бир сидра кийим) бериш лозимдир. Лекин, хулуъ сабабли мутъа соқит бўлади.
خَالَعَهَا قَبْلَ الدُّخُولِ وَكَانَ لَمْ يُسَمِّ لَهَا مَهْرًا تَسْقُطُ الْمُتْعَةُ بِلَا ذِكْرٍ كَذَا فِي الْوَجِيزِ لِلْكَرْدَرِيِّ
"Эр хотинига қанча маҳр беришини айтмаган бўлса ва унга яқинлик қилишдан илгари уни хулуъ қилса, бир сидра кийим, яъни мутъа бериши соқит бўлади. Агар мутъа борасида хулуъ вақтида ҳеч нарса зикр қилинмаса. (Важиз)да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга