Ийло икки хил бўлади:
1. Абадий ийло;
2. Муваққат ийло.
Ийлои муваққатнинг икки сурати бор. Улар:
1. Тўрт ойдан кам муддатга қасам ичиш;
2. Тўрт ой ва ундан кўп муддатга қасам ичиш.
Биринчи суратда ийло дуруст бўлмайди. Шунинг учун бир киши: “Бир ёки икки ёки уч ойгача аёлим билан яқинлик қилмайман” деб қасам ичса, бу шаръий ийло бўлмайди ва ийлонинг ҳукми унга татбиқ қилинмайди. Агар эр аёлига юқорида зикр қилинган ойларда яқинлик қилмаса, эрга ҳам, аёлга ҳам ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар икки ой ичида яқинлик қилса, аёлга талоқ воқе бўлмай, қасамни бузганлиги учун эрга қасамнинг каффорати лозим бўлади.
فلا ايلاء لو حلف على اقل منها وهي للحرة اربعة اشهر .
“Ийло муддатидан озга қасам ичиш билан ийло дуруст бўлмайди. Ийло муддати тўрт ойдир” (Шарҳул виқоя).
قوله فلا ايلاء اي شرعا وحاصله ان حلف ان لا يطأها شهرين او شهرا فهو ليس بايلاء شرعي ولا يترتب عليه حكمه الاتي بل حكمه انه ان لم يطأ تلك المدة لا شيء عليه وان وطئ فيها ادى كفارة يمين كما في سائر الايمان .
“Агар икки ой ёки бир ой яқинлик қилмасликка қасам ичса, у шаръий ийло ҳисобланмайди. Уни устига келгусида келувчи ҳукмлар ҳам тартиб топмайди. Балки, агар ўша муддат ичида унга яқинлик қилмаса, зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар яқинлик қилиб қўйса, бошқа қасамларини бузганларидек, қасамнинг каффорати лозим бўлади” (Умдатур риоя).
Иккинчи сурат шуки, эр: “Тўрт ой ёки ундан зиёда муайян муддатда аёлимга яқинлик қилмайман” деб қасам ичса ва тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло бекор бўлиб, аёл эрнинг никоҳида қолади. Лекин, қасамни бузганлиги учун эрга каффорат лозим бўлади. Агар эр ичган қасамини бузмай, ичган қасамига мувофиқ тўрт ой ёки тўрт ойдан зиёда муайян муддатгача аёлига яқинлик қилмаса, аёлга боин талоқ воқе бўлади ва шу билан ийло тугаб эрга қасамнинг каффорат лозим бўлмайди.
فَإِنْ وَطِئَهَا فِي الْأَرْبَعَةِ الْأَشْهُرِ حَنِثَ فِي يَمِينِهِ وَلَزِمَتْهُ الْكَفَّارَةُ لِأَنَّ الْكَفَّارَةَ مُوجِبُ الْحِنْثِ وَسَقَطَ الْإِيلَاءُ لِأَنَّ الْيَمِينَ تَرْتَفِعُ بِالْحِنْثِ وَإِنْ لَمْ يَقْرَبْهَا حَتَّى مَضَتْ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ بَانَتْ مِنْهُ بِتَطْلِيقَةٍ .
“Агар тўрт ой ичида яқинлик қилиб қўйса, қасамхўр бўлиб, каффорат лозим бўлади. Чунки, каффорат қасамхўрлик вожиб қилган нарсадир. Ийло эса соқит бўлади. Чунки, қасам қасамни бузиш билан бекор бўлади. Агар тўрт ой ичида яқинлик қилмаса, хотин бир боин талоқ бўлади” (Ҳидоя).
Абадий ийло – абадий аёлга яқинлик қилмасликка қасам ичиш абадий ийло дейилади. Масалан, эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, абадий сенга яқинлик қилмайман” деса ёки абадий лафзисиз эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, сенга яқинлик қилмайман” деса, бас икки лафз билан ичилган қасмнинг ҳукми бир хилдир, яъни эр бундай ҳолатда тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло тугаб, ичган қасамини бузганлиги учун қасам каффоратини тўлайди. Агар тўрт ойгача яқинлик қилмаса, аёлга бир боин талоқ воқе бўлади ва ийло давом этади. Бир боин талоқдан кейин эр аёлни никоҳ билан ўзига қайтариб олса, абадиятга ичилган ийло яна давом этади. Агар яна тўрт ой ичида эр аёли билан қўшилса, ийло тугаб, ичган қасмининг бузганлигини каффоратини тўлайди. Агар иккинчи никоҳдан кейин ҳам эр аёлига тўрт ой ўтгунча яқинлик қилмаса, иккинчи боин талоқ воқе бўлади ва ийло давом этади. Иккинчи боин талоқдан кейин эр аёлини никоҳ билан ўзига қайтариб олса ва тўрт ойгача яқинлик қилмаса, учинчи муғаллаза боин талоқ воқе бўлади. Учинчи талоқдан кейин аёл идда ўтириб, ундан кейин шаръий ҳалоласиз аввалги эрига қайта олмайди. Шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига никоҳланса, абадиятга ичилган ийло бекор бўлади. Агар эр аёлига бундан кейин ҳам тўрт ойгача яқинлик қилмаса, боин талоқ воқе бўлмайди. Лекин, эр аёлига яқинлик қилса, ичган қасамининг бузганлигини каффоратини тўлайди. Чунки, ийло таълиқут талоқ каби милкка боғланган эди. Милк янгилангандан кейин таълиқут талоқни асари боқий қолмаганидек, ийлонинг асари ҳам боқий қолмайди. Лекин қасам боқий қолади.
وَسَقَطَ الْحَلِفُ لَوْ كَانَ مُؤَقَّتًا لَا لَوْ كَانَ مُؤَبَّدًا فَلَوْ نَكَحَهَا ثَانِيًا وَثَالِثًا وَمَضَتْ الْمُدَّتَانِ بِلَا فَيْءٍ أَيْ قُرْبَانٍ بَانَتْ بِأُخْرَيَيْنِ وَالْمُدَّةُ مِنْ وَقْتِ التَّزَوُّجِ فَإِنْ نَكَحَهَا بَعْدَ زَوْجٍ آخَرَ لَمْ تَطْلُقْ لِانْتِهَاءِ هَذَا الْمِلْكِوَإِنْ وَطِئَهَا بَعْدَ زَوْجٍ آخَرَ كَفَّرَ لِبَقَاءِ الْيَمِينِ لِلْحِنْثِ .
“Ийло маълум бир муддатга ичилган бўлса, қасам соқит бўлади. Агар абадий бўлса эса, соқит бўлмайди. Агар хотинига иккинчи ва учинчи бор никоҳланса ҳамда муддат ўтгунича яқинлик қилмаса, кейинги ийло билан боин талоқ бўлаверади. Муддат уйланган вақтдан ҳисоланади. Агар хотин бошқа эрга текгач аввалги эр уни ўз никоҳига олса, тўрт ой ўтсада талоқ бўлмайди. Қасам ичганданги милк тугаганлиги учун. Агар бошқа эрга тегиб чиққандан кейин унга яқинлик қилса, қасамини боқий қолгани учун каффорат лозим бўлади” (Дуррул мухтор).