loader

Яқинлик қилишга монеъ топилганлиги сабабли сўз билан аёлга ражъат қилиш

Сўз билан ийлодан қайтиш яқинлик қилишга ҳақиқий тўсиқ топилганда бўлади. Шаръий тўсиқ ийлодан сўз билан қайтишга сабаб бўлмайди. Чунки, шаръий монеъ топилган вақтда эр ҳукман ожиз бўлиб, ҳақиқатда яқинликка қодир ҳисобланади. Масалан, бир киши аёли эҳромдалигида уни ийло қилди ёки ўзи эҳромда эди. Ҳажга эртароқ эҳромга кириб, тўрт ой эҳромда боқий қолса, сўз билан ийлони бекор қилиши эътиборга олинмайди. Гарчи эҳромда туриб аёлига яқинлик қилиш шаръий тўсиқ бўлсада.
عَجْزًا حَقِيقِيًّا بِأَنْ لَا يَكُونَ الْمَانِعُ عَنْ الْوَطْءِ شَرْعِيًّا فَإِنَّهُ لَوْ كَانَ شَرْعِيًّا يَكُونُ قَادِرًا عَلَيْهِ حَقِيقَةً عَاجِزًا عَنْ حُكْمِهِ كَمَا فِي الْبَدَائِعِ قَوْلُهُ: لَا حُكْمِيًّا كَإِحْرَامٍ أَيْ كَمَا إذَا آلَى مِنْ امْرَأَتِهِ وَهِيَ مُحْرِمَةٌ، أَوْ هُوَ مُحْرِمٌ وَبَيْنَهُمَا وَبَيْنَ الْحَجِّ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ، فَإِنَّ فَيْأَهُ لَا يَصِحُّ إلَّا بِالْفِعْلِ وَإِنْ كَانَ عَاصِيًا فِي فِعْلِهِ.
“Оғзаки равишда аёлига қайтиши учун яқинлик қилишга шаръий моне топилмасдан ҳақиқатда яқинликдан ожиз қолиши керак. Чунки, монелик шаръий бўлса, ҳақиқатда қодиру ҳукман ожиз ҳисобланади. “Бадоиъ”да зикр қилиб ўтилганидек. Ҳукмий ожиз қолмаслигидан мурод, эҳромда бўлмасин. Масалан, бир киши ўзи ёки аёли эҳромдалигида ийло қилса ва ҳаж билан у иккиси ўртасида тўрт ой бўлса, эрнинг аёлига қайтишлиги амалий жиҳатдан бўлиши керак. Гарчи у қилган ишида гуноҳкор бўлсада” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга