Олдинги сатрларда бу ҳақда баҳс зикр қилинди. Ийло муддатида эр аёли билан яқинлик қилса, бас қасам каффорати лозим бўлади. Қасамни каффорати ҳақида қуйидагилар ворид бўлган:
لَا يُؤَاخِذُكُمُ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمُ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Аллоҳ сизларни бехуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила тутган қасамларингиз учун тутар. Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр қилсангиз” (Моида 89 оят).
Ушбу оятда тартиб билан қасамнинг тўрт каффорати баён қилинмоқда, улардан биринчиси ўнта мискинни таомлантириш, таомлантира олмаса, уни ўрнига қанча ғалла тўғри келса, шунча ғалла фақирларга бериш, яъни бир кило-ю, 633 грам буғдой бериш. Иккинчиси, агар таомлантира олмаса, ўнта мискинни бутун баданини ёпадиган даражада кийинтиради, яъни эркак киши учу кўйлак, шим, аёлллар учун эса, намоз ўқишга яроқли кийим беради. Бундан зиёда қилса яхши, бундан кам қилса, каффорат адо бўлмайди. Овқат ҳам, кийим ҳам бермаса, бас бир қул озод қилади. Юқоридаги уч каффоратлардан бирини адо қилишда тартиб йўқдир. Балки, қасам ичгувчи ихтиёрий равишда улардан бирини адо қилади. Лекин, у учтасидан бирортасига қодир бўлмаса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Агар рўзани узулуксиз тутмаса, қасам каффорати адо бўлмайди.
Масала: қасам каффорати қасамини бузгандан кейин адо қилинади. Шунинг учун агар жимодан олдин каффоратни адо қилиб, жимо қилса, бас каффорат адо бўлмайди ва қасамни бузгандан кейин каффоратни қайтадан адо қилади.
وَكَفَّارَتُهُ إعْتَاقُ رَقَبَةٍ أَوْ إطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ كَمَا هُمَا فِي الظِّهَارِ أَوْ كِسْوَتُهُمْ لِكُلٍّ ثَوْب يَسْتُرُ عَامَّةَ بَدَنِهِ فَلَمْ يَجُزْ السَّرَاوِيلُ فَإِنْ عَجَزَ عَنْهَا أَيْ عَنْ الْأَشْيَاءِ الثَّلَاثَةِ وَقْتَ الْأَدَاءِ أَيْ وَقْتَ إرَادَةِ الْأَدَاءِ صَامَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَاءً )، وَالْأَصْلُ فِيهِ قَوْله تَعَالَى { فَكَفَّارَتُهُ إطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ } الْآيَةَ وَلَمْ يُكَفَّرْ قَبْلَ حِنْثٍ يَعْنِي لَا يَجُوزُ تَقْدِيمُ الْكَفَّارَةِ عَلَى الْحِنْثِ.
“Унинг каффорати зиҳордаги каби бир қул озоқ қилиш ёки ўнта мискинга таом бериш ёки зиҳорда бўлмаган ўн кишига баданларини кўп қисмини яширадиган даражада кийим кийдириш. Шунга биноан, ёлғиз шалворлар жоиз эмас. Агар адо қилиш вақтида юқоридаги уч нарсадан ожиз қолса, уч кун кетма-кет рўза тутишдир. Бу борадаги далил Аллоҳ таолонинг “Унинг каффороти ўнта мискинни тўйдиришдир” деган сўзидир. Қасамни бузишдан аввал каффоратни адо қилиш жоиз бўлмайди ” (Дурарул ҳуккам).